БМТ нозири санкцияларнинг ноқонуний эканлигини тасдиқлади; Америка учун яна бир шармандалик
(last modified Thu, 19 May 2022 10:27:50 GMT )
май 19, 2022 15:27 Asia/Tashkent
  • БМТ нозири санкцияларнинг ноқонуний эканлигини тасдиқлади; Америка учун яна бир шармандалик
    БМТ нозири санкцияларнинг ноқонуний эканлигини тасдиқлади; Америка учун яна бир шармандалик

БМТ махсус нозири Эронга қарши санкцияларни инсон ҳуқуқларининг бузилиши деб атади ва АҚШ ҳукуматига озиқ-овқат, дори-дармон, сув ва соғлиқни сақлаш соҳаларида Эрон халқига қарши санкцияларни тўхтатишни маслаҳат берди.

БМТнинг махсус маърузачиси Элена Доҳан бир томонлама мажбурлов чораларининг инсон ҳуқуқларидан фойдаланишга салбий таъсири ҳақида чоршанба куни кечқурун ўтказилган матбуот анжуманида Эронга 12 кунлик ташрифи ва расмийлар ва турли ташкилотлар билан учрашувлари натижаларини тасвирлаб берди.

“Эронга нисбатан жорий этилган санкциялар Инсон ҳуқуқлари кенгаши ва БМТ Бош Ассамблеяси назарида оқлаб бўлмайди. Бир томонлама асосий ва иккиламчи санкциялар ва чекловлар таҳдиди Эрондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни хавф остига қўйди. Бу санкциялар товарлар экспортига, Эрон банкларига, озиқ-овқат ва дори-дармонларга нисбатан санкцияларга олиб келди, бу эса давлат даромадларини қисқартирди, нархларни оширди ва  молиявий заиф одамлар, қочқинлар ва аёллар бошчилигидаги уй хўжаликларини қашшоқлаштирди.

Эрон Ислом Жумҳурияти, 1979-йилдаги Ислом инқилоби ғалабасидан сўнг, ташқи савдо, нефт, молиявий хизматлар ва банк соҳасида кўплаб санкцияларга дуч келди, аммо АҚШ компанияларга, айниқса, молиявий-тижорат секторига нисбатан иккиламчи санкцияларни жорий этди. Бу санкциялар тўғридан-тўғри ва билвосита одамларга қаратилган ва ҳатто беморларнинг дори-дармонлар ва тиббий хизматлардан фойдаланишини чеклайди.

Бироқ санкцияларнинг санкциялар остидаги мамлакатлар аҳолисига ғайриинсоний таъсирини инкор этиб бўлмайди. Иқтисодчилар Матиас Новинкирш ва Флориан Неумеиер томонидан санкцияларнинг турли мамлакатларга таъсири бўйича олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, санкциялар мақсадли мамлакатларда даромадлар тенгсизлиги ва қашшоқликни камайтиради ва ЯИМ ўсишини камайтиради. Мисол учун, 1991-2018 йиллар оралиғида АҚШ санкциялари мақсадли мамлакатларда қашшоқликни тахминан 3,5 фоизга оширди ва аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатини 2 фоиздан кўпроққа қисқартирди.

АҚШнинг бир томонлама санкциялари нишонига айланган Эронда мамлакат савдосига таъсир кўрсатилди ва ҳукуматнинг молиявий ресурсларининг бир қисми йўқ қилинди ёки блокировка қилинди, бу эса, БМТнинг махсус нозирига кўра, Эрон иқтисодиётига 100 дан 120  миллиард долларгача зарар келтирди. 

Виргиниа Теч университетининг иқтисод профессори Жавад Солиҳи Эсфаҳани бу санкцияларнинг 2010-2019 йиллар оралиғида Эронга таъсири ҳақида гапиради: Қишлоқ уй хўжаликлари энг кўп зарар кўрди. 2010-йилдан буён қишлоқларда қашшоқлик даражаси икки баробар, шаҳарларда эса 60 фоизга ошди.

Шубҳасиз, АҚШнинг Эронга қарши бир томонлама ва ноқонуний санкцияларидан келиб чиққан бундай зарар қашшоқликни, инфляцияни ва халққа иқтисодий босимни оширди; Шунинг учун санкциячиларнинг санкциялар халққа таъсир қилмайди, деган даъвосини қабул қилиб бўлмайди; Дарҳақиқат, Эронга нисбатан қаттиқ санкциялар жорий этилишининг асосий сабабларидан бири, яшаш шароитини янада оғирлаштириб, халқ саломатлигини хавф остига қўйиш орқали ҳокимиятга босим ўтказишдир.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлари, 2021-йил октябр, ҳисоботида Эрондаги айрим беморлар АҚШ санкциялари натижасида зарур бўлган дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналарга киришда дуч келадиган муаммоларга ишора қилиб, бу санкциялар беморларнинг ўз ҳуқуқларидан фойдаланишига тўсқинлик қилаётганини таъкидладилар.

АҚШнинг бир томонлама санкциялари халқаро агентликлар орқали инсонпарварлик ёрдами етказилишига ҳам тўсқинлик қилди ва уларга пул ўтказишни тўсиб қўйди; Шунинг учун санкцияларнинг Эрондаги заиф одамлар ва гуруҳларга, ҳатто афғон муҳожирларига таъсирини инкор этиб бўлмайди, бу халқаро стандартларда инсон ҳуқуқларининг бузилиши сифатида баҳоланади ва БМТнинг махсус нозири томонидан тасдиқланган.

Шунга кўра, Эрон ҳукумати матбуот котиби Али Баҳодори Жаҳромий БМТ махсус нозирини Эронга қарши бир томонлама санкцияларнинг адолациз ва ғайриинсоний хусусияти бўйича эътирофини, инсон ҳуқуқлари даъволарига қарамай, Эронга максимал босим сиёсатини олиб боришда давом этаётган АҚШ учун навбатдаги шармандалик деб атади.

 

 

Генерал Саломий: душманнинг ҳар қандай ҳаракатларига кучли жавоб қайтарилади