Афғонистонда Толибон ҳукуматининг бир йиллиги
(last modified Wed, 10 Aug 2022 09:53:42 GMT )
август 10, 2022 14:53 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда Толибон ҳукуматининг бир йиллиги
    Афғонистонда Толибон ҳукуматининг бир йиллиги

Афғонистонда Толибон қайта тикланганига бир йил ўтиши билан бу давлатнинг Америка ва НАТО томонидан босиб олинишига (2001-2021) нисбатан бу мамлакат халқининг изтироб ва дарди ортди.

2021-йил август ойида Афғонистонда ҳокимиятни қайта қўлга киритган Толибон гуруҳи бу мамлакат халқининг оғриқ ва изтиробларини камайтиришга ва Афғонистон халқининг ҳаёти ва мулкини ҳимоя қилиш ҳамда эркинликларини тан олиш учун бошқарув позициясида ҳаракат қилишга ваъда берган эди.

Толибон ҳаракати матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг Афғонистоннинг собиқ президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ҳукумати ағдарилиб, Кобул босиб олинганидан кейинги илк матбуот анжуманидаги баёнотларига назар ташласак, гувоҳ бўламизки, бу гуруҳ Мужоҳиднинг халққа берган ваъдаларининг деярли ҳеч бирини бажармади ва ҳатто ушбу вадаларга зид ишларни амалга оширди.

Толибон гуруҳи Афғонистон халқи келажакда ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни кўришини иддао қилди. Бу даъво, сўнгги бир йил ичида бу мамлакат аҳолисининг аҳволи аввалги даврга нисбатан яхшиланмагани, балки кўпроқ инқирозларга дуч келган бир пайтга тўғри келади.

Афғонистонда инфляция ва яшаш харажатларининг муттасил ошиб бориши шу даражадаки, кўплаб гуманитар ташкилотлар Афғонистондаги очарчилик ва миллионлаб одамларнинг очлиги туфайли бу мамлакатда гуманитар инқироз юзага келиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Толибон жамиятнинг ва айниқса Афғонистондаги озчиликларнинг асосий эҳтиёжи сифатида хавфсизликни таъминлашга ваъда берган эди, бу гуруҳ бу мамлакатда бир йиллик ҳукмронлик қилганидан кейин ҳам нафақат хавфсизликни таъминлай олмади. Аксинча, одамларга, жумладан, диний ва этник озчиликларга нисбатан хавфсизликка таҳдидлар доираси кенгайди.

Ўтган йили Афғонистондаги шиа озчилик бир неча бор ИШИД гуруҳи томонидан терактлар нишонига айланган, афсуски, бу мақсадли ҳужумлар Толибон ҳукуматининг халқ хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз вазифалари ва ваъдаларига бўлган эътибори соясида содир бўлди.

Аёллар жамоасига келсак, Толибон ҳеч бўлмаганда Ислом шариати доирасида ўз ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ваъда берган эди.Сўнгги бир йил ичида Толибон ҳукумати даврида нафақат афғон аёллари Исломий меъёрлар бўйича ўз ҳуқуқларидан фойдалана олмадилар, балки Толибон ҳукумати аёлларнинг ишлаши ва ўқишига ҳам тўсқинлик қилди.

Исломда аёллар ва қизларнинг таълим ва тарбия олишига кўп урғу берилганига қарамай, Толибон ҳукумати Афғонистондаги қизлар мактабларини бир йилга ёпди ва аёлларнинг ижтимоий фаолияти ва турли ишларда қатнашишини тақиқлади.

Бир йил аввал Толибон матбуот котиби Афғонистонда оммавий ахборот воситалари эркин ва мустақил фаолият юритишига ваъда берган эди. Бироқ бу мамлакатда Толибон ҳукмронлиги қайта тикланганидан буён ўтган 12 ой ичида оммавий ахборот воситаларининг фаолияти кескин чекланди ва бу гуруҳ уларга нисбатан қатъий тартиб-қоидалар жорий этди, бу эса ОАВ фаолиятининг моҳиятини амалда ўзгартирди.

Халқаро ҳамжамият босими туфайли Афғонистонда кенг қамровли ҳукумат тузишга ваъда берган Толибон ҳукумати сўнгги бир йил ичида нафақат бу соҳада ҳеч қандай қадам ташламади. Балки, бошқарув соҳасида алоҳида миллатчиликни таъкидлаб, бу давлатда кўпроқ жамоатчилик ишончини сўндириш билан бирга, халқаро ҳамжамиятнинг Толибон ҳукмронлигини тан олмаслигига мажбур қилди, натижада халқнинг тирикчилик муаммоларини кучайтиришига сабаб бўлди.

Афтидан, Толибон ўз ваъдаларини бажариш сари интилмагунича ва Афғонистондаги республика тамойилини ҳурмат қилмагунча, бу мамлакатдаги ҳозирги оғир шароитлар ўзгармайди.

Ёрлиқ