Инқилоб муаззам раҳбари мамлакатдаги сўнгги тартибсизликларда Американинг ролига урғу берди
(last modified Thu, 03 Nov 2022 11:29:08 GMT )
ноябр 03, 2022 16:29 Asia/Tashkent
  • Инқилоб муаззам раҳбари мамлакатдаги сўнгги тартибсизликларда Американинг ролига урғу берди
    Инқилоб муаззам раҳбари мамлакатдаги сўнгги тартибсизликларда Американинг ролига урғу берди

Кеча чоршанба куни, Ислом инқилоби муаззам раҳбари 13-Обон (4-ноябр) глобал такаббурликка қарши миллий кураш куни арафасида юзлаб талабалар иштирокидаги қизғин йиғилишда 13-Обонни Америка ёмонликларининг тимсоли ва унинг заифлиги ва мағлубуяти далили деб атади.

13-Обон Эрон тарихидаги учта муҳим воқеанинг йиллиги. Шамсий 1343-йил 13-Обон (1964-йил, 4-ноябр)да Имом Ҳумайний (р.а.)нинг Туркияга сургун қилиниши, 1357-йил 13-Обон(1978-йил, 4-ноябр)да Теҳрон университети талабаларининг ўлдирилиши ва 1358-йил 13-Обон (1979-йил, 4-ноябр)да Америка элчихонасининг қўлга олиниши уч хил воқеа бўлиб, уларнинг ҳар бири ислом инқилоби ҳаракатини шакллантиришда алоҳида рол ўйнаган; Ҳар учала ҳодисанинг ўзига хослиги глобал золим кучлар ва унинг малайларига қарши кураш бўлиб, шу сабабдан бу кун “Миллий золимларга қарши кураш куни” деб аталади.

Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий Имом Ҳумайний (р.а.)нинг сургун қилиниши, Теҳрон университети олдида бир қанча талабаларнинг ўлдирилиши ва талабаларнинг америка элчихонасига ҳужуми ҳикоясига ишора қилиб, 13-Обонни тарихий ва маърифий кун деб атади ва шундай дедилар:Америкаликлар ва Америка тенденцияси ушбу муҳим кун ва унинг ҳамдардлик ва бирлаштирувчи йиғилишлардан ғазаб ва асабийлашмоқда. Чунки бу кун Американинг ёвузликларининг тимсоли ҳам, Американинг заифлиги ва мағлуб бўлиш эҳтимолининг тимсоли ва исботидир.

Эроннинг замонавий тарихида Имом Ҳумайний (р.а.)нинг сургун қилиниши ҳақидаги ҳикояга назар ташласак, бу сургун имом (р.а.)нинг капитуляция ва америкалик ҳарбий маслаҳатчиларнинг дахлсизлигига қарши норозилиги натижасида содир бўлганини кўрамиз ва бу  истибдод ва мустамлакачиликка қарши курашнинг асосига айланди. 1978-йилнинг 4-ноябрида бир гуруҳ талабалар шаҳид бўлиб, улар шоҳ режимига қарши норозилик намойиши учун Теҳрон университетига юборилганидан кейин содир бўлди. Шунингдек, Имом (р.а.) назарида иккинчи инқилоб бўлган Американинг жосуслик уясининг қўлга киритилиши халқнинг истибдод ва унинг омилларига қарши инқилобий ҳаракатининг давомидир.

Эрондаги Америка жосуслик уяси Америкага махфий маълумотлар бериладиган жой эди. Бу жой қўлга киритилгандан кейинги баъзи ҳужжатлар Америка бошиданоқ Эронга қарши фитна уюштиришни ўйлаб, Эрон Ислом инқилобининг ғалабасига қарши чиққанини кўрсатади. Жосуслик уйини қўлга киритгандан сўнг, 1979 йил 8 ноябрда Американинг ўша пайтдаги президенти Жимми Картер маъмурияти Эроннинг АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдидини баҳона қилиб, ушбу мамлакатдаги Эронга тегишли барча мулк ва манфаатларни тўсиб қўйди; АҚШнинг Эронга босим ўтказиш сиёсати Ислом инқилоби ғалаба қозонганидан бери барча сиёсий, иқтисодий ва ҳатто ҳарбий воситалар билан давом этди.

Ислом инқилоби муаззам раҳбари баёнотининг яна бир қисмида шундай деди:Разведка вазирлиги ва ИРГC разведка ташкилотининг  тартибсизликлар ҳақидаги қўшма эълонида муҳим маълумотлар ва кашфиётлар мавжуд бўлиб, душман Теҳрон ва катта ва кичик шаҳарлар учун режалаштирган ва лойиҳалаштирганини кўрсатади.

Инқилоб раҳбари таъкидлаганидек, мавжуд маълумот ҳужжатлари Америка Марказий разведка бошқармаси (CИА) иттифоқчи жосуслик хизматлари ва реацион проксилар билан ҳамкорликда тартибсизликлар яратишни, шунингдек, Эронга хорижий босимни кучайтириш учун замин яратишни режалаштирганини кўрсатади; Мавжуд маълумотларга кўра, Марказий разведка бошқармаси ушбу дастурда Британия ташқи разведка хизмати, сионистик ташқи разведка хизмати (Моссад), Саудия ташқи разведка хизмати ва бошқа бир қанча давлатлар билан яқин ҳамкорлик қилган.

Далиллар ва тарихий тажриба шуни кўрсатадики, АҚШ ҳукумати сўнгги ўн йилликларда ва камида сўнгги йилларда Эрондаги тартибсизликлар ва кўча зўравонликларининг асосий тарафдорларидан бири бўлган.

Эрондаги сўнгги бир неча ҳафтадаги воқеалар ва тартибсизликларда Қўшма Штатлар ва баъзи Европа давлатлари инсон ҳуқуқлари ва аёллар ҳуқуқлари каби мунозараларни Эрон жамиятида тартибсизлик, нифоқ ва бўлинишлар яратиш учун имконият сифатида топдилар. Улар буни ҳатто олдиндан режалаштиришган эди. "Бирлашган уруш мураббийлари" учун ўқув курсларини ўтказиш ва сохта ва ифлосланган гуруҳларни яратиш, бу синфларни  суиистеъмол қилиш учун етакчиларни яратиш орқали ўқитувчилар, ишчилар ва талабалар каби турли синфларга таъсир ўтказиш кабилар Қўшма Штатлар ва унинг Ғарбий ва минтақавий тарафдорлари охирги пайтларда Эронда  тартибсизлик ва бузғунчиликлар келтириб чиқариш учун амалга оширган ҳаракатларидир.

Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий америкаликларнинг Эрон халқига ҳамдардлик билдиришдаги бемаъни ва уяциз ёлғонига ишора қилди:Охирги бир неча ҳафталик қўшма урушда Америка Қўшма Штатлари, сионист режим, баъзи ҳийла-найранг Европа кучлари ва баъзи гуруҳлар Эрон халқига ҳужум қилиш учун барча имкониятларини майдонга олиб чиқдилар, бироқ бу халқ ёвузларнинг оғзига урди ва уларни муваффақияцизликка учратди.

 

 

Ёрлиқ