Генерал Ризоий: АҚШ ҳозир боши берк кўчада
-
Генерал Ризоий: АҚШ ҳозир боши берк кўчада
8 йиллик Муқаддас мудофаа даврасидаги Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси собиқ бошлиғи деди: АҚШ энди боши берк кўчага дуч келган.
Эрон терерадиокомпаниясига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича,Муқаддас мудофаа даврида Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси бош қўмондони генерал Муҳсин Ризоий якшанба куни Рамазон уруши шаҳидлари ва ҳокимият шаҳидларининг йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимда Имом Хумайний/р.а/ ва шаҳидлар хотирасига ҳурмат бажо келтириб, деди: президент Доналд Трамп ва АҚШ ҳарбийлари ҳозирда тўлиқ боши берк кўчада ва агар улар Эронга қарши урушга киришса, қоронғу ва чексиз коридорга кириб қолишади. Ҳурмуз бўғозидан бошланадиган йўлак Форс кўрфази, Уммон денгизи, Бобул-мандаб бўғози ва Ҳинд океанигача чўзилади ва у жуда кенг кўламли урушга олиб келади.
Генерал Ризоий ўз сўзларида Ҳурмуз бўғози ҳақида шундай изоҳ беди: Эрон Ислом республикасининг бу бўғозни бошқариш учун жиддий сабаблари бор, чунки Эрон Форс кўфазининг ҳарбий амалиёлар ва хавфсизлик масканига айланишини истамайди. Унинг сўзларига кўра, Эрон Ислом Республикаси ҳозиргача ҳарбий кампания ва минтақада ишончсизлик пайдо бўлишининг олдини олган.
Ҳурмуз бўғози эркин савдо учун эмас, балки минтақада ҳарбий юришлар ва уруш олиб бориш учун ёпиқ. Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси ҳарбий денгиз кучларининг амалдаги раҳбарияти ва турли мамлакатлар кемаларнинг аниқланиб, рўйхатга олинганидан сўнг ушбу йўналишдан хавфсиз ўтишга рухсат берди, деб қўшимча қилди, Ризоий.
8 йиллик Муқаддас мудофаа даврасида Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси Бош қўмондони ҳам ядровий масаласига тўхталиб, Эрон НПТ- NPT халқаро шартномасининг аъзоси бўлиб мамлакатнинг ядровий фаолияти доим Атом энергияси бўйича халқаро агентлик назорати остида амалга оширилган.
У шунингдек деди: " Агетлик инспекторлари Эрон объектларига 20-30 мартадан кўпроқ ташриф буюрган ва ҳатто АҚШ разветка идоралари ҳам Эрон ядровий фаолиятида четга чиқмаганини эълон қилди.