Озарбайжон Республикасида шиаларни ҳибсга олишнинг янги босқичи
(last modified Tue, 07 Feb 2023 08:47:24 GMT )
феврал 07, 2023 13:47 Asia/Tashkent
  • Озарбайжон Республикасида шиаларни ҳибсга олишнинг янги босқичи

Илҳом Алиевнинг маъмурий тузилмаси ва ҳукуматида хорижликлар кенг тарқалгандан сўнг Боку оммавий ахборот воситаларида шиаликка қарши сиёсат мисли кўрилмаган даражада кучайди.

Эрон Республикасига муносабат кўрсатиш учун Илҳом Алиев ҳукумати диндорларни жосусликда айблаб ҳибсга олишнинг янги босқичини бошлади, Лекин айни ҳолда Эрон нафақат Озарбайжон Республикаси мусулмон халқига ҳеч қандай душманлик қилмайди, балки бу Жанубий Кавказ давлатининг мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги, миллий манфаатлари ва суверенитетини доимо қўллаб-қувватлаб келган. Боку ҳокимиятининг хатти-ҳаракати билан боғлиқ инкор этиб бўлмайдиган факт шуки, Илҳом Алиевнинг оиласи Эронга босим ўтказиш учун Озарбайжон Республикасининг диндор халқини ҳамиша мисли кўрилмаган босим остида қолдиришга ҳаракат қилган. Боку расмийларининг Арас шимолидаги мўминлар ва диндорларнинг Эронга қарамлигини таъкидлаши янги масала эмас.

Боку расмийлари Озарбайжон Республикаси мусулмон халқи ҳақиқий тушунчани Илҳом Алиев ҳукумати амалдорларига қараганда яхшироқ тушунишини ҳаммадан яхши билади. Озарбайжон Республикасининг имонли ва худопараст халқи марказлашган совет қарор қабул қилиш тизимининг шиддатли босими остида етмиш йилдан ортиқ вақт давомида охирги илоҳий дин ва шиа мазҳабидан воз кечмади. Шунга қарамай, Илҳом Алиев ҳукумати Озарбайжон Республикаси шиа халқи динини бошқа диний оқимларга ва ҳатто Исроилнинг ирқчи режимига мойил қилиш учун бор кучини сарфлади. Бу ҳеч қачон амалга ошмаслиги ўз-ўзидан равшан ва бу “сувни ҳавончада янчийди” деган мақолнинг намунасидир. Шу муносабат билан Озарбайжон Республикаси прокуратурасининг собиқ юқори мартабали терговчиси Ведади Искандаров Боку бошқарувининг ҳолати ва табиати ҳақида фикр билдирди. Шимолий Арасдаги бу собиқ сиёсатчи ва қонун чиқарувчи шундай деди:“Озарбайжон Республикасида одамлар тўйиб кетган. Ҳозирда мамлакатдаги энг бахтсиз кучлардан бири бу, биринчи навбатда, ҳарбийлар. Иккинчи тоифага норози диндорлар, учинчи гуруҳга эса оддий одамлар киради.

Илҳом Алиев

 

Ведади Искандаровнинг бу баёнотлари Озарбайжон Республикаси ичидаги вазият назоратдан чиқиб кетганини яна бир бор исботлади. Шу сабабдан Илҳом Алиев ҳукумати хорижликлар ёрдамида диндорларни қамоққа ташлаш орқали ўз бошқарувига жиддий қаршилик кўрсатган айрим шахсларни камайтириш учун қўшимча ҳаракат қилди. Агарчи марказлашган совет қарорлар тизими ҳукмронлиги даврида бу нотўғри сиёсатнинг қабул қилиниши коммунистик ҳукуматнинг мустаҳкамлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Дарҳақиқат, Озарбайжон Республикасининг диндор халқига нисбатан зўравонлик сиёсатининг олиб борилиши нафақат Алиевлар оиласи ҳукмронлигининг давом этишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, балки Алиевлар оиласи ҳукмронлигини заифлаштиришга ҳам замин яратади. Алиевлар оиласининг Озарбайжон Республикасининг асосий ворислари ҳисобланган шимолий Араснинг мусулмон ва шиа халқига нисбатан зўравонлик сиёсати ҳатто бегоналарни Бокудаги ғарбпараст ва туркпараст сиёсатчиларни  Алиевлар оиласининг ўрнига алмаштиришга ундаган. Шубҳасиз, бу жуда яқин келажакда амалга ошади. Айни пайтда Боку расмийлари Эронга нисбатан душманликни кундан-кунга ошириб, Озарбайжоннинг диндор халқига босимни кучайтирмоқда.

Гап шундаки, Озарбайжон Республикасининг мусулмон халқи ва ҳаттоки кўплаб озарбайжон аскарлари Бокунинг ирқчи сионистик режим билан суверен муносабатларининг кенгайишига ва ҳатто Анқара ҳукуматидан ўта десертация тенденсиясига қарши. Шимолий Арасда Илҳом Алиев ҳукумати талаблари бажарилмаётганининг сабаби ҳам айнан шу. Аксарият экспертларнинг айтишича, Озарбайжон Республикасида диндорларнинг ҳибсга олиниши ва қамоққа олиниши шимолий Арас мусулмон халқини ўзаро муносабатга олиб келади. Айниқса, Боку ҳукумати одамларга ва уларнинг оилаларига босим ва таҳдидлар қилиб, халқни ўзларига жалб  қилишга ҳаракат қилмоқда. Аммо бу нотўғри усул нафақат жавоб бермайди, балки Боку бошқарувидаги муаммоларни янада кучайтиради.

Хулоса қилиб айтганда, қуйидагиларни айтиш керак:Озарбайжон Республикасида шиаларни ҳибсга олишнинг янги босқичи Баҳрайндаги ислом уйғониши давридаги шиаларга нисбатан репрессия тўлқинидан анча кенгроқ экани хабар қилинмоқда. Шунга қарамай, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари деб аталган ташкилотлар нафақат мавжуд вазиятга эътироз билдирмайдилар, балки ўзларининг сукутлари билан Боку ҳукуматини зўравонликларни кучайтиришга ундайдилар. Бу Ғарб ҳукуматларига аввалгидан кўра кўпроқ қарам бўлган бу оқимларнинг моҳиятини очиб беради.

Ёрлиқ