Фаластин, ислом умматининг бирламчи масаласи (1)
(last modified Sun, 09 Apr 2023 07:46:32 GMT )
апрел 09, 2023 12:46 Asia/Tashkent
  • Фаластин, ислом умматининг биринчи муаммоси (1)
    Фаластин, ислом умматининг биринчи муаммоси (1)

Эрон Ислом инқилоби етакчиси Оятуллоҳ Хоманаий шамсий 1401-йил 29-баҳман (2023-йил 18-феврал) куни Эрон Ислом Республикаси расмийлари ва исломий мамлакатлар элчилари билан сўнгги учрашувида Фаластин масаласини Ислом оламининг муҳим масалаларидан деб ҳисобладилар ва Фаластиндаги ҳозирги вазият баьзи исломий давлатларнинг эътиборсизлиги ва  сукут сақлаши оқибати деб билдилар. Бир неча бўлимдадан иборат ушбу дастурда Фаластин масаласи, унинг тарихи, ўрни ва ислом оламидаги аҳамияти сабабларини муҳо

“Агар Ислом давлатлари Фаластин масаласида биринчи кунданоқ қаттиқ туриб, қаршилик кўрсатганида эди, Ғарбий Осиё минтақаси, бизнинг минтақамиздаги вазият, албатта, бугун бошқача бўларди; Бугун биз кучлироқ бўлардик, бирдамроқ бўлардик ва кўп жиҳатдан бугунги аҳволимиз яхшироқ бўларди."

Фаластин масаласи Ислом инқилоби ғалаба қозонганидан бери Эрон Ислом Республикасининг доимо стратегик масалаларидан бири бўлиб келган. Оятуллоҳ Хоманаий ўтган йиллар давомида доимо Фаластин масаласини Ислом умматининг биринчи масаласи деб ҳисоблаганлар. Эрон Ислом Республикаси расмийлари ва исломий мамлакатлар элчилари билан сўнгги учрашувида бу йилги Рисолат байрами кунида (27 Ражаб 1444 қамарий, 29 Баҳман 1401 Шамсий ва 2023 йил 18 феврал) Фаластин масаласини яна бир бор ислом оламининг муҳим масалаларидан бири сифатида кўриб чиқдилар. У киши Фаластин халқига ўтган йиллар давомида қилинаётган зулмни ислом оламининг заифлиги ва ислом давлатлари ўртасида зарур бирлик йўқлиги сабаб деб ҳисобладилар.

Фаластинни қўллаб-қувватлаш масаласида исломий давлатларнинг фаолиятини танқид қилиб, узоқ йиллардан бери мазлум Фаластин халқига зулм бутун дунёнинг кўз ўнгида қилинаётганини айтди. У киши Фаластинга қилинган ҳужумни ислом оламига қилинган ҳужум деб баҳоладилар ва афсуски, ислом давлатлари бу каби тажовузлар - бу уларга қарши тажовуз, ислом умматига қарши тажовуз бўлса-да - баъзи ҳолларда сукут сақлаганликларини, баьзи ҳолларда, айниқса охирги пайтларда афсуски бу билан ҳамкорлик ҳам қилишганини таъкидладилар. Бу эса исломий мамлакатларнинг ҳаддан ташқари заифлашишига, улар ўртасида зарурий бирдамлик ҳосил бўлмай, душманнинг ҳукмронлигига сабаб бўлди.

Оятуллоҳ Хоманаий таъкидлаганидек, бугунги кунда дунёнинг буюк кучлари ҳар бирлари ўзлари истаган усулда исломий мамлакатларга аралашиш ҳуқуқига эгамиз деб ҳисоблашади; ва ўз фикрларича, ўз мамлакатларини бошқаришда ожиз бўлсалар-да, ўз мамлакатларида ўз муаммоларини ҳал эта олмай, келиб, исломий мамлакатларни эгаллаб, муаммоларини ўз даъволари билан ҳал қилмоқчи бўлишади! У киши буни ислом оламининг заифлиги ва ислом давлатларининг Фаластин масаласи туфайли ожизлиги, деб ҳисобладилар. Шу боис учрашувда “Агар Ислом давлатлари Фаластин масаласида биринчи кунданоқ қаттиқ туриб, қаршилик кўрсатганларида, бугунги кунда Ғарбий Осиё минтақаси, минтақамиздаги вазият бошқача бўларди; Бугун биз кучлироқ бўлардик, бирдамроқ бўлардик ва кўп жиҳатдан бугунги аҳволимиз яхшироқ бўларди. Айни вақтда хайрихоҳлар, жумладан, Нажафнинг буюк алломалари ҳам айтишди. Нажафнинг буюк уламолари бу Фаластин масаласи ва Фаластиннинг забт этилиши ва шунга ўхшаш мавзуларда мактублар ёздилар, баёнотлар бердилар, нутқлар ўқидилар. Ва баъзи хайрихоҳ шаҳсиятлар ва ҳақиқатан ҳам ҳамдард бўлганлар."

Лекин нега Фаластин масаласи ислом олами учун муҳим? Ва нега Фаластин масаласи ислом давлатларининг барча умумий масалалари ва ташвишлари орасида бўлиши керак? Бу саволга кейинги дастурларда жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Аммо бундан олдин сиз билан Фаластин заминининг тарихи ва аҳамияти ҳақида гапириб ўтиш ўринлидир. Шундай экан, Фаластин заминининг тарихи ва тавҳидий динлар, хусусан, ислом орасидаги аҳамияти ҳақида суҳбатлашиш дастурини давом эттираётганимизда биз билан қолинг.

Фаластин замини яккахудолик динларининг бешиги, пайғамбарлар ва буюк илоҳий пайғамбарлар борлиқ масканидир. Бу замин минг йиллик тарихга эга ва илк инсоният сивилизациялари шаклланган масканлардан биридир. Фаластин ерлари Осиё қитъасининг ғарбий қисмида ва Ўрта эр денгизининг шарқий қисмида жойлашган.

Бу ер шимолдан Ливан мамлакатигача; шарқдан Иордан дарёси ва Сурия, жанубдан эса Мисрнинг бир қисми бўлган Синай ярим ороли билан чегараланган. Фаластин заминида тарих давомида мусулмонлар, насронийлар ва яҳудийлар яшаб келган. Археологлар Фаластиннинг баъзи ҳудудларида илк одамларнинг суякларини топдилар, улар милоддан минг йиллар олдин бўлган деб ҳисоблашади. Масалан, Фаластиндаги Тиберия кўлидан (Жалила денгизи) тахминан 3 километр жанубда жойлашган Обеидия шаҳрида одам қолдиқлари топилди, улар археологлар томонидан 2,5 геологик даврлардан бири бўлган Плейстоцен даврига тегишли деб ҳисоблашади. У миллионлаб йиллар аввалдан 10 000 йилгача олдинги даврларни қамраб олади. Фаластиннинг баъзи шаҳарлари ҳам дунёдаги энг қадимий шаҳарлар қаторида саналишининг сабаби шу бўлса керак; Эрихо, Мажд ва Ғазо каби шаҳарлар.

Фаластиннинг жойлашуви

 

Географик вазият, тадбиркорлик ва деҳқончиликнинг гуллаб-яшнаши туфайли бу ерга миграция милоддан бир неча минг йиллар олдин бошланган. Фаластин тарихида эрамиздан тахминан 3500 йил аввал Арабистон ярим ороли ва Ҳижознинг юрагидан баъзи араб қабилалари Фаластин каби ерларга кўчиб келганлиги қайд этилган. Улар канъон араблари эди. Шундай қилиб, Фаластиннинг биринчи маълум бўлган аҳолиси канъонликлар бўлиб, Фаластин ери уларнинг номи туфайли "Канъон юрти" лақабини олди. Канъонликлар Нуҳнинг ўғли Сомнинг ўғли Канъоннинг авлодлари эди. Улар Фаластиннинг муборак ва гўзал диёрларида деҳқончилик ва чорвачилик билан кун кечириб, бошқа қабилалар билан савдо алоқаларини ўрнатиб, қадимги сивилизациянинг илк пойдеворини қўйганлар. Арабистон ярим оролидан Фаластин тупроғига кўчиб келган канъонликлар кўплаб шаҳарларга, жумладан “Ебус” номли шаҳарга асос солган. Кейинчалик бу шаҳар милоддан аввалги 2500 йилда Финикияликлар томонидан ишлаб чиқилган ва кенгайтирилди ва номи  Қуддус - тинчлик ва дўстлик деган маънони англатади - ўзгартирилди. Дарҳақиқат, Қуддус иброний тилида худди ўша Қуддус бўлиб, у бугунги кунда "Қудс" ёки "Байт ал-Муққаддас" шаҳрига ишора қилади.

Имтиёзли географик мавқеи, ернинг унумдорлиги ва муқаддаслиги нуқтаи назаридан Фаластин тарих давомида можаролар ва тўқнашувлар майдони бўлган. Ана шундай можаро ва урушлардан бирида милоддан аввалги 13-асрда Крит ороли ва Эгей денгизи бўйидаги жангчи қабилалар Фаластинга кириб келди, уларнинг асл номи Пелест эди. Рамзес учинчи қолдирган битикларда бу халқнинг "Пуласти" номи билан тилга олинади, бу Фаластин эрининг ҳозирги номининг илдизидир. Бу одамлар бу ҳудудга эрамиздан аввалги 12-13-асрларда Эгей денгизи оролларидан (эҳтимол, Крит ороли) ва Ўрта ер денгизининг бошқа ҳудудларидан келиб, Яффа ва Ғазо ўртасидаги қирғоқларда жойлашдилар. Анъаналарга кўра, уларнинг қароргоҳи шаҳарлари ва марказлари Ашдод, Ашкелон, Ғазо, Экрон ва Жет портлари ва шаҳарлари бўлган.

Қуддус (Иерусалим)

 

Қизиғи шундаки, бу ҳудудда филистлар (Полас) томонидан юнон кулолларига тақлид қилинган сопол идишлар топилган. Кулолларга чизилган нақшлар плестиликлар жангчи халқ бўлганлигини кўрсатади. Улар канъонликларнинг динига жалб қилинган ва уларнинг маъбудаларига (Даигон, Баал ва Иштар) сиғинган. Плестлар темир ресурсларини қазиб олиш ва ундан фойдаланишда ҳам катта маҳоратга эга бўлиб, темирдан уруш қуролларини ясашда тенгсиз эдилар. Бу ерни босиб олмоқчи бўлган Бани Исроил қавмидан бўлган Юшаь уларга ҳужум қилганда, Таврот китобида кўп марта зикр қилинганидек, улар ўзларини қаттиқ ҳимоя қилдилар.

Ҳурматли мухлислар, ушбу дастур якунлангани муносабати билан сизларни кейинги дастурларда Фаластин диёри тарихи ва унинг ислом олами учун тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида суҳбатни давом эттиришга таклиф қиламиз. Шундай экан, кейинги дастурга қадар Аллоҳ рози бўлсин.