Суриянинг Араб Лигасига қайтиши
(last modified Mon, 08 May 2023 11:04:58 GMT )
май 08, 2023 16:04 Asia/Tashkent
  • Суриянинг Араб Лигасига қайтиши
    Суриянинг Араб Лигасига қайтиши

Араб Лигаси ташқи ишлар вазирлари якшанба куни Қоҳирада бўлиб ўтган ёпиқ консултатив учрашувда Суриянинг 12 йиллик танаффусдан сўнг Араб Лигасига қайтиши бўйича келишиб олди. Кейинроқ эълон қилинадиган ушбу қарор лойиҳасида шундай дейилади: Сурия делегацияларининг Араб Лигаси йиғилишларида иштироки бугун, 7-майдан бошлаб давом этади.

Араб Лигасининг бу қарори Сурия бўйича аввалги позициясида 180 градуслик бурилишдир. 2011-йил 12-ноябрда Сурия инқирози бошланганидан бир неча ой ўтиб, Қатар ва Саудия Арабистони каби баъзи араб давлатлари Суриянинг Араб Лигаси йиғилишларида аъзолигини тўхтатмоқчи эди. Ушбу давлатларнинг бу мамлакатнинг лигадаги Иштирокини тўхтатиш учун баҳонаси Сурия ҳукуматининг халққни бостиришда айбланиши эди. Айрим араб давлатлари ҳам Суриядаги сиёсий ва ҳатто консуллик ваколатхоналарини тўхтатиб, ёпдилар. Энди, инқироз бошланганидан буён тахминан 12 йил ўтиб ва ​​Суриянинг қонуний ҳукуматини ағдариш ва тўнтариш лойиҳаси муваффақиятсизликка учраганидан сўнг ва Сурия Президенти Башар ал-Ассад ҳокимиятда қолаётган бир пайтда Араб Лигасининг ташқи ишлар вазирлар даражасидаги йиғилиши Дамашқ иштирокини тўхтатиб туришни бекор қилиш ва Сурияни бу иттифоққа қайтариш бўйича якуний қарор қабул қилди. Бу саъй-ҳаракатлар икки йил аввал бошланган ва бу вақт ичида Дамашқнинг Араб Лигасига қайтиши масаласи ҳар доим такрорланган.

Муҳим нуқта шундаки, айнан Араб Лигаси Сурияни бу Иттифоққа қайтаришни талаб қилган. Баъзи Сурия расмийлари қайтишни талаб қилмаганликларини билдиришган, аммо араб давлатларининг ўзлари бу талабни кўтарган. Энди Дамашқ Араб Лигасига қайтишни талаб қилмаган ёки сўрамаган бўлса-да, савол шуки, Сурия Араб Лигасига қайтаяптими ёки Араб Лигаси Сурияга қайтаяптими? Шуниси қизиқки, Сурия инқирозининг дастлабки йилларида бир қатор араб давлатлари Дамашқ билан сиёсий алоқаларини узганида, Башар ал-Ассад ўз нутқида араб давлатлари тез орада Сурияга қайтишини таъкидлаган эди. Афтидан, Асад айтган кун келди ва энди Араб Лигаси Сурияга қайтмоқда.

Қоҳирада бўлиб ўтган араб давлатлари ТИВ раҳбарларининг муҳим йиғилиши

 

Шу билан бирга, Суриянинг Араб Лигасига қайтиши АҚШ бошчилигидаги Ғарбий-араб коалициясининг Сурия ҳукумати ва Башар ал-Асадни ағдариш учун амалга оширилган қўшма лойиҳаси муваффақиятсизликка учраганидан сўнг Дамашқ билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича араб давлатларининг жамоавий ҳаракатига мос қадам сифатида баҳоланмоқда. 2011-йилда Сурия инқирози бошланиши билан Саудия Арабистони ва Ғарбга иттифоқчи бўлган бошқа баъзи араб давлатлари Сурия ҳукуматига қарши бўлган террорчи гуруҳларнинг асосий тарафдорларига айланди ва Дамашқдаги элчихоналарини ёпиш орқали Сурия билан алоқаларини узди. Аммо Сурияда террорчи гуруҳлар очиқдан-очиқ мағлубиятга учрагач, бу давлатлар ўн йилдан сўнг эски йўлни давом эттириш ва Ғарб билан ҳамоҳанг бўлиш ва Сурия билан алоқаларни камайтириш ўзлари учун фойдали эмас деган хулосага келишди ва Сурия ҳукумати билан янги муносабатларни бошлаш керак эканлигини англаб етишди.

Албатта, араб давлатларининг Дамашқ билан муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган бу биргаликдаги саъй-ҳаракатлари АҚШнинг қаттиқ қаршиликларига учради. Байден ҳукумати, аввалги АҚШ ҳукуматлари сингари, Суриянинг қонуний ҳукумати қулашини истайди ва шунинг учун уни тан олиш ёки кучайтиришни назарда тутувчи ҳар қандай чораларга қарши. Бироқ Суриянинг қонуний ҳукуматини ағдариш учун бирлашган жабҳада ҳаракат Америка билан қилган  Араб давлатлари аввалги ёндашувларини аниқ ўзгартириб, Башар ал-Асад ҳукумати билан дипломатик ва иқтисодий алоқаларини тиклади. АҚШ билан бирлашган жабҳада Башар ал-Ассадни ағдармоқчи бўлган БАА ва Саудия Арабистони каби давлатлар Туркия билан бирга Ғарб-араб фронтининг сиёсати ва ҳаракатлари бу борада бутунлай барбод бўлганини энди аниқ англаб етдилар. Улар томонидан қўллаб-қувватланган, Америка ва бу давлатлар Суриянинг қонуний ҳукуматини ағдариш учун кенг моддий ва молиявий ёрдам кўрсатган террорчи гуруҳлар йўқ қилинди. Ҳозир Суриянинг Идлиб вилоятида Туркия ва ғарбликларнинг кўмагида фақат уларнинг қолдиқлари яшашда давом этмоқда. Сиёсий таҳлилчи Том ЎКоннор  дейди:“Сурия билан алоқаларини узган кўплаб давлатлар янги воқеликни англаган ҳолда АҚШнинг унинг ҳукмронлигига қаршилик кўрсатишда давом этаётганига қарамай, Башар ал-Асаднинг қайтишини олқишламоқда.

Шу муносабат билан БАА, Баҳрайн ва Уммон Дамашқдаги элчихоналарини қайта очди, Саудия Арабистони, Иордания ва Миср эса Сурия билан муносабатларни нормаллаштириш учун маслаҳатлашувларни давом эттирмоқда ва бу борада сезиларли ютуқларга эришилди. Суриянинг Ироқ ва Ливан билан муносабатларини нормаллаштириш ҳам давом этмоқда, Тунис ҳам Сурия билан сиёсий алоқалар ўрнатилганлигини тасдиқлади.