Эроннинг Инсон ҳуқуқлари ижтимоий форуми раҳбари этиб сайланишига доир сигналлар
Эрон Ислом Республикасининг Женевадаги халқаро ташкилотлардаги элчиси ва доимий вакили Али Баҳрайний Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 2023-йилги Ижтимоий форумининг 19-сессияси раиси этиб сайланди.
Ижтимоий форум 2002 йилда (Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия фаолияти даврида) ташкил этилган Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг механизмларидан биридир ва ҳар йили инсон ҳуқуқлари соҳасидаги энг муҳим муаммолар, ўзгаришлар ва глобал ташвишлар билан боғлиқ бўлган аниқ бир масалани танлаб, унинг турли жиҳатларини ўрганади.
2023 йилги Ижтимоий форум икки кун давомида 2023 йил 2 ва 3 ноябр кунлари Женевада бўлиб ўтади. Мутахассислар, халқаро расмийлар, ҳукуматлар ва нодавлат ташкилотлар вакиллари икки кун ичида ва турли мутахасислик учрашувлари шаклида, айниқса, Корона эпидемиясидан тикланиш даврида инсон ҳуқуқларини таьминлашда фан, технология ва инновацияларнинг ролини муҳокама қиладилар.
Эрон бу форумга биринчи марта раислик қилмоқда. Эрон Ислом Республикасининг ушбу форумга президент этиб сайланиши бир қанча муҳим сигналларни ўз ичига олади.
Биринчи сигнал, Эронга халқаро институтлар орқали босим ўтказиш ва Эроннинг яккалантириш лойиҳасининг барбод бўлишидир. Ўтган кузда Эрон ички тартибсизликларга гувоҳ бўлганида, Қўшма Штатлар ва Европа тартибсизликларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, халқаро институтлар воситаларидан фойдаланиб, Эрон Ислом Республикасини ташқи босим остига қўйишга ҳаракат қилди. Шунга асосланиб, Эроннинг Аёллар ҳуқуқлари комиссиясидаги аьзолиги бекор қилинди. Энди Эроннинг Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Ижтимоий форуми раҳбари этиб сайланиши Ғарбнинг Эронга халқаро босимни кучайтира олмаганини кўрсатади.
Иккинчи сигнал шуки, Эронни инсон ҳуқуқларини бузганликда айблаш ҳам иш бермаган. Америка ва баъзи Европа давлатлари Эронда инсон ҳуқуқлари бузилганини доимо даъво қилади. Эроннинг Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши Ижтимоий форуми раҳбари этиб сайланиши, унинг кун тартиби ҳам инсон ҳуқуқларини тарғиб қилиш, Эрон Ислом Республикасига қарши инсон ҳуқуқлари даъволарининг рад этилишини кўрсатади.
Учинчи сигнал минтақадаги сўнгги зиддиятларни камайтириш натижасида эришилган муҳим дипломатик ютуқдир. Одатда Эрон Ислом Республикаси билан аьзолик ёки халқаро институтларда ўрин эгаллаш учун рақобат қиладиган Осиё давлатлари, жумладан Саудия Арабистони бу сафар рақобатдан воз кечиб, Эрон Ислом Республикасининг ушбу форумга раислиги учун ижобий овоз берди. Бу муҳим воқеа Ғарбий Осиё минтақасида ҳамкорлик ва муроса йўналишидаги янги ҳаракатдан дарак беради. Бу Эрон Ислом Республикаси учун қанчалик муваффақият бўлса, сионистик режим ва Америка учун ҳам шунчалик муваффақиятсизликдир. Чунки бу Эрон-фобия стратегиясининг муваффақиятсизликка учраганлигини ва минтақа давлатларининг Эрон билан алоқаларини ривожлантиришга қарор қилганлигини англатади.
Ушбу муҳим сигналлар билан боғлиқ ҳолда, АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби ўринбосари Ведант Пател Вашингтоннинг Инсон ҳуқуқлари Кенгаш раҳбарининг қароридан норозилигини билдирди ва даъво қилди:Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши раҳбарининг Эронни танлаш ҳақидаги қароридан ҳафсаламиз пир бўлди ва мақсади инсон ҳуқуқларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш бўлган кенгашда Эроннинг етакчи ролини ўйнаши тўғри келмайди.