Ҳаж, бандаликнинг соф имконияти (4)
(last modified Mon, 19 Jun 2023 15:40:55 GMT )
июн 19, 2023 20:40 Asia/Tashkent
  • Ҳаж, бандаликнинг соф имконияти (4)
    Ҳаж, бандаликнинг соф имконияти (4)

Мусулмон жамоатининг омон қолиши ҳажнинг барпо этилишига боғлиқ бўлиб, уни тарк этиш мусулмонларнинг хорлик ва ҳалокатига сабаб бўлади.

Шу кунларда биз ҳажнинг руҳи бўлмиш Аллоҳ таолонинг зикри билан янада ошно бўлдик. Биз ҳар қандай шароитда ҳам ана шу муҳаббат, ҳаёт ва шодлик ёмғирини кўнглимизга ёғдиришга, куч-қудрат, шон-шуҳрат, адолат ва гўзаллик манбаи бўлмиш унга бўлган иймон ва ишончимизни қалбимиздан илдиз отишига ҳаракат қилдик. Энди, ваҳий юртида катта ҳаракат бор. Аллоҳга боғланиш ва яқинликнинг ҳиссий овози қалбларни сабрсиз қилди. Зиёратчиларнинг “Лабайика, Оллоҳумма Лаббайик” деб жавоб беришлари ва пичирлашлари яхлит ранг кўринишидаги овози буюк Тангрининг даьватига жавобдир. У ўз шаҳри ва юртидан минглаб одамларни ҳаж баракотларидан баҳраманд бўлиш учун шу водийга чорлаган. Амирул Мўминин Али (а.с.) нақадар гўзал айтдилар:“Каьба ва ҳажга бўлган иштиёқ олови зиёратчиларнинг қалбида ёниб кетадики, улар сувга етган чанқаганлар каби сабрсизлик ва шошқолоқлик билан унга юзланадилар ва ўз инига паноҳ топган каптарларга ўхшаб юраги ли-молим бу одамлар ҳам Аллоҳнинг уйи атрофида тавоф қиладилар, мана шу саждагоҳда кўп фойда олиб, Аллоҳнинг мағфират ваьдасига ошиқадилар.

Қурьони Карим ҳажнинг кўп фойдаларига ишора қилиб, ҳаж сирларидан бирини мусулмонлар баҳраманд бўладиган неьматлар деб билади. Унда шундай дейилади:" لیشهدوا منافع لهم": токи улар турли манфаатларга гувоҳ бўлсинлар. Қурьони каримнинг буюк муфассиси марҳум Аллома Табатабоий айтадилар:“Ушбу оятда назарда тутилган энг муҳим манфаатлар мўминлар ўртасидаги биродарлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш ва уларнинг кучини кўрсатишдир. Ана шундай олий мақсадни рўёбга чиқариш учун ҳаж кунларида тортишувлар, баҳслашувлар ман этилади.

Шунингдек, Қурьони карим “Оли Имрон” сурасининг 105-оятида мусулмонлардан Аллоҳнинг очиқ-ойдин оятлари етиб бўлгач, фирқаларга бўлиниб, ихтилоф топган бошқаларга ўхшамасликни сўрайди. Бу илоҳий китоб мусулмонлардан илоҳий арқони бўлган ҳидоят ва нажот арқонига ёпишиб олишни сўрайди ва шундай дейди:“Ҳаммангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушланг ва тарқалиб кетманг” (Оли Имрон сураси, 103-оят).

Шу боисдан ҳам ҳажнинг энг муҳим ишларидан бири унинг бирлаштирувчи таьсири ҳисобланади. Ислом инқилоби Раҳбарига кўра:“Ҳожи бир кўз билан ўзининг тарихга, Иброҳим, Исмоил ва Ҳожар билан, Масжидул Ҳаромга зафарли киришлари чоғида Расулуллоҳ билан ва Садр ул-исломдаги мўминларнинг кўплиги билан қадимий алоқаларига бир кўз билан қарайди ва яна бошқа бир кўз билан эса, ҳар бири ҳамкорлик учун қўл бўла оладиган ва Аллоҳнинг арқонига жамоавий тўпланишга қодир бўлган кўплаб замонавий диндорларки, ҳаж ҳодисаси ҳақида мулоҳаза юритиш ва тафаккур қилиш зиёратчини диннинг инсониятга бўлган кўпгина ғоялари ва орзу-истаклари диндорлар гуруҳининг ҳамжиҳатлиги, ҳамдардлиги ва ҳамкорлигисиз амалга ошмайди, деган қатьий ишончга етаклайди. Бу ҳамдардлик ва ҳамкорликнинг пайдо бўлиши билан рақиблар ва душманларнинг ҳийла-найранглари бу йўлда муҳим муаммо туғдирмайди."

Бу йил хайриятки, мусулмонлар орасида ёрдам ва ҳамдардлик қўшиғи кўпроқ сезиляпти. Дунёнинг ҳозирги шароити, бир томондан ислом оламидаги уйғониш ва огоҳлик тўлқини, иккинчи томондан бир қутбли тузум ва унинг сионист тарафдорларининг заифлиги мусулмонларнинг яқинлашуви ва чуқур бирлигига ишончни янада кучайтирди. Бу золим кучларнинг босими ва аралашувига қарши туриш учун кучли салоҳиятдир. Биз ундан максимал даражада фойдаланишимиз керак.

Мусулмон халқлар ҳозир шу қадар огоҳлик ва уйғониш даражасига етганки, улар золим кучларнинг янги усулларига, Ғарбнинг маданий, сиёсий ва оммавий ахборот воситалари ҳуружига қарши туришда давом этмоқда. Ҳажнинг буюк имкониятларидан фойдаланиш бу хуружларга қарши курашишда ислом халқининг бирлигига эришиш, шунингдек, дунёда Исломни тарғиб қилишнинг амалий йўлидир. Ваҳий юртида бўлиб ўтган анжуманда дин уламолари бунга алоҳида урғу бериб, миллионлаб одамларнинг Ҳажга умумий даьват қилинишининг мақсадсиз бўлиши мумкин эмаслигини эслатдилар. Бу даьватнинг биринчи кўзга кўринган таьсири уларнинг ҳар бирига бирдамлик ва ҳамжиҳатлик туйғусини сингдириб, мусулмонлар жамоатининг ҳайратини кўрсатиб, онгини буюклик туйғуси билан тўлдиришдир.

Анжуманда сўзга чиққанлар, ислом мутафаккирлари ва уламолари маьлумот алмашиш ва фикр алмашиш орқали Ислом оламининг энг катта муаммоси бўлган Фаластин масаласини кун тартибига қўйишлари мумкинлигига эьтибор қаратилди. Иккинчидан, аниқ ва принсипиал сиёсат билан – ислом олами учун ёруғ келажак яратиш масаласи кўтаилди. Бундан ташқари, ислом олами жуда бой инсоний, иқтисодий ва маданий меросга эга. Ҳажда зиёлилар иттифоқи мусулмон мазҳабларининг бир-бирига нисбатан камчиликлари ва шубҳаларини бартараф этишда, мусулмонларни бой моддий ва маьнавий захиралари билан таништиришда муҳим омил бўлмоқда. Бу масалалар Ҳажни шахсий ибодатдан ижтимоий мулкка айлантиради. Имом Содиқ (а.с.) айтадилар:“Аллоҳ таоло Шарқ ва Ғарб аҳлининг бир-бирини билиши, бир-бирини тушуниши учун ҳажга тўпланишини таьминлади.

Қуръони Каримда ҳаж ва ислом жамиятининг барқарорлиги ўртасида мустаҳкам алоқа бор; Демак, мусулмонлар жамоасининг омон қолиши ҳажнинг барпо этилишига боғлиқ бўлиб, уни тарк этиш мусулмонларнинг хорлик ва ҳалокатига сабаб бўлади. Моида сурасининг 97-оятида шундай дейилган:“Аллоҳ таоло Каьбани – Байтул-Ҳаромни барқарорлик ва одамларнинг меҳнатини тартибга солиш манбаи қилиб қўйди”. Оятуллоҳ Хоманаий бу борада шундай дейди:“Одамларнинг тирилиши” дегани, агар ҳаж бўлмаса ва адо бўлмаса, ислом миллати ва исломий жамият ҳалокатга учрайди... Шунинг учун бу уй, қароргоҳ ва асосий марказ ҳеч қачон бўш қолмаслиги керак. »

Мусулмонларнинг ҳажда бирлиги учун амалий ечимлар турли масалаларда пайдо бўлиши мумкин. шу жумладан ҳаётнинг турли соҳаларида ҳамкорлик. Умумий ислом бозорини яратиш ва ўзаро мос алмашинув ва тижорат платформасини таъминлаш. Яна шуни айтиш мумкинки, ҳаж бу ояти шарифага кўра амал майдонидир:(تَعٰاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَ التَّقْوىٰ وَلاَ تَعٰاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَ الْعُدْوٰانِ) (مائده : 2) Бу амал ва унинг маросимлари шундай тартибга солинганки, у ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик масаласини кучайтириб, хайрихоҳлик ва хайр-еҳсонга сабаб бўлади; Ҳажнинг энг муҳим амалида зиёратчи соғлом ва тўла бир ҳайвон қурбонлик қилиши ва унинг гўштини камбағалларга бериши шарт бўлса, унда бу ғоя кучаяди, у нафақат муҳтожларга қисқа вақт ичида очликдан қутулишлари учун ёрдам бериши керак; Аксинча, жамиятдаги қашшоқлик ва маҳрумликни ҳал қилишга ҳаракат қилиш керак.

Ҳажнинг сиёсий ва ижтимоий жиҳати ҳам ислом халқларининг обрў-еътиборига, илмий, ахлоқий, сиёсий, маънавий ва моддий ҳукмронлигига эришиш учун мўлжалланган. Бу маросимнинг халқаро характерга эга бўлиши Ислом Умматининг умумий ўзлигида ҳар бир мусулмоннинг шахсий бурчидан ташқари, ўзи учун ҳам ғамхўрлик қилишга мажбур эканлиги ҳақидаги хабарни билдираётгандек кўринади. Ислом пайғамбари (с.а.в.) ҳаж мавсумида халққа узун ваьзларни айтиб, одамларни биродарликка, дўстликка чорлар эдилар ва Ҳажжул-Вадада у зот ўз ворисини тайинлаш ҳақидаги Аллоҳ таолонинг муҳим сиёсий хабарини халққа етказдилар. У зот мусулмонларнинг кўп аҳолисини ўзидан кейин жамиятни бошқариш масаласида бўлинмасликни сўрадилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳажда ижтимоий ва табақавий имтиёзларга эьтибор бермаслик тенглик ва ҳамжиҳатлик сабоғи эканини эслатиб, инсонлар тенглиги ғоясини бойлик ва мавқега қараб мақтаниш билан алмаштирмас эдилар. Ҳаждаги бу меҳр ва ҳамжиҳатлик ҳисси янада аҳиллик ва ҳамдардлик учун замин яратади. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар:“Ей мусулмонлар, мендан кейин тавҳид ва Аллоҳга иймон соясида орттирган бирлик ва биродарликни йўқотиб қўйманглар, баьзилари бировнинг жонига қасд қилиб, асл куфр ва жоҳиллик ҳолатига қайтманглар”.

Бугун биз ҳар доимгидек ва ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ Пайғамбарнинг йўл-йўриқларига муҳтожмиз. Бугун ҳам Ислом умматининг мажбурий манфаати бирликда; Таҳдид ва адоватларга қарши пайдо бўладиган ва ортиқча талаблар зулмидан жасорат билан ҳимояланадиган бирлик. Бу илоҳий амрининг маъноси: وَاعتَصِموا بِحَبلِ اللهِ جَمیعًا وَلا تَفَرَّقوا..

Ҳаж, бундай чора-тадбирлар билан, Аллоҳ таолонинг буюк неъмати ва ҳожилар Аллоҳнинг махсус меҳмонларидир. Бу ҳақда Имом Содиқ (алайҳиссалом) айтадилар:Ҳожи ва умра зиёратчилари Аллоҳнинг меҳмонидир. Хоҳласалар беради, чақириб дуо қилсалар жавоб беради. Бировга шафоат қилсалар, шафоатларини қабул қиладилар. Агар сўрамасалар, ҳақ ўзи уларга беради ва бу йўлда сарфлаган ҳар бир дирҳамига минглаб дирҳам алмашадилар.