июн 30, 2024 11:37 Asia/Tashkent
  • Ҳаж вақтида 10 га яқин ўзбекистонлик вафот этган
    Ҳаж вақтида 10 га яқин ўзбекистонлик вафот этган

Саудия Арабистонида 2024 йилги Ҳаж мавсумида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этган.

Газета сайтига таянию Аниқ сайтининг хабар қилишича, айни пайтда уларнинг қандай сабаб билан ҳаётдан кўз юмгани аниқ эмас.

Хабарга кўра, бу йилги Ҳаж зиёрати 14 июнь кунидан бошланиб, 19 июнь оқшомида тугади. Саудия Арабистони Статистика департаменти маълумотларига кўра, Ҳажда 1,8 миллион зиёратчи иштирок этган. Ўзбекистондан жами 15 130 нафар зиёратчи Ҳаж қилиш учун Саудияга борган.

Олдинроқ  Саудия расмийлари 2024 йилги Ҳаж мавсумида 1300 дан ортиқ одам вафот этганини билдирганди. Ҳалок бўлганлар орасида бир неча кексалар ва сурункали касалликларга чалинганлар бор.

Бундан ташқари, Маккада Ҳаж кунларида жазирама иссиқ кузатилди. Шу тариқа, 17 июнь куни шаҳардаги Масжиди Аъзамда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 51,8 даражага етган. Расмий ҳужжатлари бўлмаган зиёратчилар Ҳаж йўналиши бўйлаб кондиционер ўрнатилган иншоотларга кира олмагани айтилмоқда.

Ёрлиқ