Ал-Ақсо тўфони операцияси
(last modified Sat, 07 Oct 2023 11:49:39 GMT )
октябр 07, 2023 16:49 Asia/Tashkent
  • Ал-Ақсо тўфони операцияси
    Ал-Ақсо тўфони операцияси

Сионист армия ва айниқса, чегара ҳудудларидаги муҳожирлар учун ойлар давомида даҳшатли тушга айланган нарса "Ал-Ақсо Тўфони" номли кутилмаган операцияси билан ҳақиқатга айланди.

Қуруқликдан, ҳаводан ва денгиздан бир вақтнинг ўзида амалга оширилаётган бу операция давомида Ҳамас ҳаракати ишғол остидаги Фаластиндаги нишонларга 5 мингта ракета отишга муваффақ бўлибгина қолмай, балки бу ҳаракат кучлари 1948 йилда босиб олинган ҳудудларга муваффақиятли кириб борди ва оғир ҳарбий талофатлар бериш билан бирга, ушбу тузумнинг бир қанча ҳарбий кучларини ҳам асирга олди.

"Ал-Ақсо Тўфони" операцияси илгари ҳеч қачон содир бўлмаган ва бу ерни босиб олиш бошланганидан бери Фаластин мудофаа операциялари тарихида бурилиш нуқтаси ҳисобланади.

 "Ал-Ақсо Тўфони" операцияси билан Хамас ҳаракати 1948 йилда сионитсик режим деб аталган босиб олинган ҳудудларга киришда Ҳизбуллоҳдан олдиндан олдинга ўтиб олди.

Дарҳақиқат, Ҳизбуллоҳ аввалроқ сионистик режимга, яъни босиб олинган Фаластин ичида амалиётлар олиб бориш билан таҳдид қилган нарса, Ҳамас буни амалга оширди ва шимол ўрнига босиб олинган Фаластиннинг жанубида амалга оширди.

Демак, қаршилик кучлари ишғол қилинган Фаластинга шимол ва жанубдан бир вақтнинг ўзида қисқич газ шаклида кириб, марказий нуқтада учраша олади.

Ал-Ақсо тўфони операцияси

Ҳамас ва бошқа қаршилик кучлари бундан аввал ҳам сионистларнинг Ал-Ақсо масжидига ҳужумлари кучайиб бораётганига жим турмасликлари ҳақида кўп марта огоҳлантирган, бироқ улар ўз таҳдидларини “Қудс қиличи” операцияси давомида ҳам амалга оширган.

Бу операция билан Ҳамас нафақат сионистларнинг Масжид-ул-Ақсога кучайиб бораётган ҳужумларига жавоб берди. Шунингдек, сионистларнинг Ғарбий Соҳилдаги репрессив амалиётлари учун қасос олди.

Бу операция Нетаняҳунинг экстремист ҳукумати ўрнатилгандан сўнг сионистик режим фаластинликларга, айниқса Ғарбий Соҳилда кучайтирган ҳужумлар, репрессиялар ва қотилликларга жавобдир. Гарчи Ғазо бу азоблардан бироз узоқда бўлса ҳам, аммо бу операция билан у Ғарбий Соҳилдаги, хусусан Қуддусдаги воқеаларга бефарқ эмаслигини, Фаластиннинг ҳамма жойидаги диндошлари ва ватандошлари учун масъулият ҳис қилишини, ҳарбий куч ва мудофаа имкониятларидан унумли фойдаланаётганини кўрсатди. 

Бу операция билан сионистик режим ва шахсан Нетаняҳунинг муваффақиятсизликлари жамисига яна бир тарихий муваффақиятсизлик қўшилади ва унинг таъсири ва натижаларидан бири Нетаняху коалицион ҳукуматининг қулаши бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Чунки кўчманчилар Фаластинга оёқ очганларидан бери энг катта мағлубият ва хорликни бошдан кечирдилар. Энди Нетаняху бу мағлубият ўрнини қоплашнинг иложи йўқ, агар у аралашиб, кенг кўламли операцияни бошласа, улар Ал-Ақса тўфони операциясидан кўра кўпроқ ҳалокатли таъсир ва оқибатларга дуч келишади.