ноябр 07, 2023 17:53 Asia/Tashkent
  • Ғазо секторига ҳужумларнинг 32-кунида уруш жиноятлари узлуксиз давом этмоқда
    Ғазо секторига ҳужумларнинг 32-кунида уруш жиноятлари узлуксиз давом этмоқда

Ғазо бўлгасига кенг қамровли ҳужумларнинг кучайиши ва Фаластин қаршилик кучларининг Исроил армиясининг бу сектор ўқларига қуруқликдан кириб келишига қарши қаршилик кўрсатиши Фаластиннинг сўнгги хабарларидандир.

Ғазо сектори урушнинг 32-кунида бу бўлгадаги турар-жойлар, жумладан уйлар, шифохоналар ва мактабларни бомбалаш давом этмоқда. Фаластиндаги маҳаллий манбалар ҳам Ғазо бўлгасининг маркази ва ғарбида турли ўқларда фаластинлик кучлар ва сионистик режим жангарилари ўртасидаги тўқнашув давом этаётганини хабар қилмоқда.

Ғазо бўлгасига кенг қамровли  ҳужумларнинг кучайиши ва Фаластин қаршилик кучларининг Исроил армиясининг бу сектор ўқларига қуруқликдан кириб келишига қарши қаршилик  кўрсатиши Фаластиннинг сўнгги хабарларидандир.

Босқинчи  сионистик режимнинг Ғазо бўлгасининг турли ҳудудларига ҳаводан, қуруқликдан ва денгиздан ҳужумларини кучайтириш бу ҳудудга қуруқликдан қилинган ҳужумни қоплаш мақсадида босқични режим кун тартибига киритилган.

Бундан ташқари  Ғазо секторидаги урушнинг 32- кунининг тажрибалари, Бинямин Нетаняҳу ва АҚШнинг Ғазода давом этаётган урушда гуманитар ўт очишни тўхтатиш ёки эришиш имкониятини муҳокама қилаётганликлари шу билан бирга урушни узоқ бўлишини кўриб чиқашларига сабаб бўлмоқда.

Фаластин қаршилик кучлари ҳам ракета ҳужумлар ва ишғолчи қуруқлик жангариларининг босқинларига қарши ишғол қилинган ерларнинг чуқурлиги ва марказларини нишонга олиши давом этмоқда ва бу режим мақсадларини амалга оширишига тўсқинлик қилмоқда.

Сионистик режим қирувчи самолётлари бир соатдан камроқ вақт ичида 100 марта бомбардимон қилди. Иброний тилидаги ОАВ ҳамда уруш бошлананиден бери босиб олинган ҳудудларга 8500 та ракета отилгани ҳақида хабар тарқатди. Ғазо бўлгасидаги расмий матбуот идораси сионистик режим босқинининг бошидан буён  Ғазодаги 16 касалхона ва 34 тиббиёт маркази  фаолияти тўхтатилганини маълум қилган.

Кеча ҳам тонгда босқинчи сионист жангарилари Тал-Ал Ҳаво ҳудудидаги Ал-Қудс касалхонаси атрофига ҳужум уюштирди. Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти баёнотида сионистик режим қирувчи самолётларининг 2 та ракета 50 метр узоқликдаги Ал-Қудс касалхонасининг киришини нишонга олганини эълон қилди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам сионистик режим ҳарбий самолётлари Ғазо бўлгасидаги ягона психиатрия ва офталмология шифохонасинии бомбардимон қилганини таъкидлади. Бу вазирлик 15 та халқаро конвенсия ва қарорлар Ғазо касалахоналар ва тиббиёт марказларини сионистлар бузғунчи ҳужумларидан ҳимоя иқила олмаганини эълон қилди.

Ғазо бўлгасидаги давлат матбуот идораси раиси  Салома Маъруф 7-октябрдан бери босқинчилар 222 та мактабни вайрон қилгани 60 мактаб тўлиқ ишдан чиққанини, 88 та ҳукумат марказлари вайрон қилинганини тасдиқлади.

Ғазо сектори

 

Босқчинчи сионистик режим жангарилари, танклари ва жанговар қайиқлари 7 -октябрдан бери Ғазо секторини  бомбардимон қилиш учун 30 минг тоннадан ортиқ портловчи моддалардан фойдаланган ва Ғазо бўлгасининг ҳар квадрат километрига ўртача 82 тонна бу портловчи моддалардан фойдаланилган деб қўшимча қилди,  Салома Маъруф.

БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлиги  (UNRWA)  Ғазо бўлгасидаги ҳалокатли гуманитар шароитига тўхталиб Ғазода ўртача ҳар 10 дақиқа ичида бир бола қурбон бўлмоқда ва 2 нафар жароҳатланмоқда деб баён қилди.

Хабарларга асосан, шароит йўқлиги туфайли Ғазодаги қутқарув гуруҳлари жуда чекланган. Улар омон қолишлари кутилганини қутқарадилар. Кўплаб фаластинлик шаҳидларнинг жасадлари ҳамон бомбаланган бинолар вайроналари остида қолмоқда.

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш матбуот анжуманида Ғарбий Осиё ҳақида қуийдагича деди:  Исроил армиясининг тинч аҳолига, касалхоналарга , қочқинлар лагерларига, масжидларга, черковларга ва бошпаналарни ўз ичига олган БМТ объектларига қарши қуруқликдаги амалиётлар ва узлуксиз брмардимонлари  давом этмоқда ва ҳеч қандай жой хавфсиз эмас деб айтди. Унга кўра, Ғазо бўлгасидаги гуманитар инқироз " инсоният инқирози" га айланган.

Бинямин Нетаняҳунинг экстремистик ва тинчликка қарши вазирлар маҳкамасининг маданият вазирининг ядровий бомбага эга бўлиши ва ундан Ғазо бўлгасига қарши фойдапаниш эҳтимоли қўпол хато ва иддоа бўлмай балки бутунлай мувофиқлаширилган тарзда айтилган деб  ёзган сионистик режимниг Ҳаарец газетаси.

Мазкур наширяга кўра, бугунги кунда Исроил режими вазирлар маҳкамасининг аксарияти шу сиёстага амал қилади. Бетсалел Шотриксдан тортиб Бенгуир, Симха Ротман, Орит Сетрок, Ави Маоз, Тсеф Сокот ва Лимор Сон Хан Харимлигача бир хил фикрда.

Бу орада сионистик режимнинг собиқ бош вазири, бу режимнинг мўътадил шахслардан бири саналган Ёир Лапиднинг сўнгги баёнотлари  Исроилдаги барч рақобатдош гуруҳларнинг фаластинликларни қирғин қилишда ва чекланган Фаластин давлатига қарши туришда бир хил нуқтаи назар мавжудлигини кўрсатади.

Лапид ҳам франуз тилидаги тармоғи мухбирининг ҲАМАС ҳаракатининг йўқ қилинишадан кейин фаластинликларга аҳоли пунктлари қурилишини тўхтатиб мустақил Фаластин давлатини қуришга умид қилиш керак -ми деган саволига жавобан   у ерда ҳеч қандай аҳоли пунктлари йўқ ва булар яҳудийларнинг турар жойлари эмас бу бизнинг еримиз Тавротда айтилган ваъда қилинган ер деб иддао қилди.

Ёрлиқ