ҲАМОСНИ йўқ қилиш сионистик режимни Ғазодаги эришиб бўлмайдиган ва имконсиз мақсадидир
(last modified Sun, 17 Dec 2023 11:45:12 GMT )
декабр 17, 2023 16:45 Asia/Tashkent
  • ҲАМОСНИ йўқ қилиш сионистик режимни Ғазодаги эришиб бўлмайдиган ва имконсиз мақсадидир
    ҲАМОСНИ йўқ қилиш сионистик режимни Ғазодаги эришиб бўлмайдиган ва имконсиз мақсадидир

Ғазо бўлгаси урушининг 3 -чи ойи ҳам ўтиб бормоқда, бироқ сионитик режим ўзининг ҳарбий мақсадларига жумладан ҲАМОС ҳаракатини йўқ қилишда мувафақиятсиз қолган.

Исроил режими Ғазо бўлгасида ҲАМОС ҳаракатини йўқ қилиш учун кенг кўламли ҳарбий амалиёт ўтказиш мақсадини маълум қилди.

 Бу босқинчи режим бир томондан  Ал-Ақсо тўфони амалиёти ҲАМОС кучлари томонидан амалга оширилгани ва мазкур операцияда  мағлум бўлганини фақат ҲАМОС ҳаракатини йўқ қилиш билан қопланаши мумкин деган хом хаёлга эгадир ва бошқа томондан  ҲАМОС ҳаракатини нобуд қилиш ўзига қарши доимий ва кучли  бир таҳдидлан қутилишини ўйлайди.

Ҳолбуки Ғазо секторига қарши уруш бошланганига қарйиб 70 кун ўтди ва сионистик режим нафақат ҲАМОС ҳаракатини йўқ қили олмади, балки сионистларга қарши урушнинг давом этишини ҳам танқид қилиш ҳам кучайиб борди. Ғарб ва Европа давлатларнинг кўплаб шахслари ўтган кунларда ҲАМОСнинг мафкура эканлиги ва уни йўқ қилишнинг иложи йўқлигини таъкидладилар.

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раиси Жозеф Боррел яқинда,  ҳам Барселона шаҳрида бўлиб ўтган  йиғилишда ҲАМОС бир фикр ва мафкурадир ва уни йўқ қилиш мумкин мэас  деб айтди. Бундан олдин ҳам АҚШ кенгаши раиси Ричард Хаас ҳам ҲАМОС ҳаракатини йўқ қилиб бўлмайди чунки у мафкурадир деб айтганди.

Кенг тарқалан бу танқидлар ортидан Исроил режими уруш вазири Ёав Галант ҳам ҲАМОС  биан урушнинг қийинлигига тўхталиб бу уруш ойлар давом этишини маълум қилди.

Ал-Ақсо тўфони амалиёти

 

Ҳатто вайронгарчилик уруши ҳам ҲАМОСни йўқ қилишга олиб келмайди чунки ҲАМОС ҳаракати халқ томонидан  юқори даражада қўллаб-қувватланади. ҳпар қандай ҳаракатни халқ қўллаб-қувватлашини ўша ҳаракатнинг кўламидан шунингдек ҳуқуқ тизимга кирса халқ овозидан ҳам билиши мумкин. Бир томндан ҲАМОС ҳаракати мураккаб ва катта ташкилотдир чунки сўнгги икки ой ичида Ғарибй Соҳилда 4000 га яқин фалатастинлик сионистик режим томонидан асирга олинган. Бу асирларнинг аксарияти ҲАМОС ҳаракати вакилларига тегишлидир.

Ғазода сўнгги икки ой ичида бу ҳаракат исломий жиҳод ва бошқа гуруҳлар ёрдамида сионистларга қарши шиддатли жанг олиб боришга муваффақ бўлди ва майдонда устунлик ҳам қилмоқда.

Бошқа томондан Ғазодаги 2006 йилги парламент сайловларда бу ҳаракат 132 ўриндан  74 тасини яъни 60 фоизга яқин овозни қўлга киритди ва ҳукумат тузиш ҳуқуқига эга бўлди.

Мазкур қўллаб-қувватлаш ва овзлар ҲАМОС ҳаракатининг фаластинликлар орасисда машҳурлигини ва кенг ижтимоий  базасини кўрсатади.

ҲАМОС ҳаракатини сионисти крежимга қарши энг муҳим  ўзгарувчи сифатида йўқ қилиб бўлмайди. Сионистик режим Ғазо сектори аҳолисини қатл этиш ваа қирғин қилишни давом эттириш ва кенгайтириш орқали бу бўлга аҳолисини ҲАМОС ҳаракатини қўллаб-қувватлашдан қайтаришга уринмоқда аммо бу содир бўлмади лекин улар сиооинстлар яна  Ғазо халқини ҲАМОСни қўллаб -қувватланишларни кузатдилар.

ҲАМОС ҳаракати Фаластин жамияти ва Ғазо бўлгасининг бир бўлаги сифатида Фаластинни озод қилиш учун юзлаб ва минглаб аъзолари бу йўлда қурбон қилган ва бунинг натижасида биринчи навбатд ўзини фаластинликлар учну ҳимоя қилди. Шу туфайли ҲАМОСни йўқ қилиб бўлмайди сионистик режим урушни чўзиш билан фаластинликларга қарши жиноят кўламини янада оширмоқда.