Ғазо урушининг давом этиши билан Нетаняҳу кабинетида келишмовчилик авж олмоқда
(last modified Thu, 21 Dec 2023 10:08:37 GMT )
декабр 21, 2023 15:08 Asia/Tashkent
  • Ғазо урушининг давом этиши билан Нетаняҳу кабинетида келишмовчилик авж олмоқда
    Ғазо урушининг давом этиши билан Нетаняҳу кабинетида келишмовчилик авж олмоқда

Сионистик режим ОАВлари бу режим вазирлар маҳкамасидаги Ғазо сектори уруши билан боғлиқ кескинлик ва келишмовчиликлар авж олганини хабар қилди.

Босқинчи сионистларнинг Ғазога қарши тажовузларидан  75 кун ўтиб бормоқда. Сионистик режим  ҳарбий мақсадига эриша олмаганликларини тан олмоқда. Тел-авив режимининг бу урушдаги энг асосий мақсадларидан бири шу пайтгача амалга оширилмаган ҲАМОС қўлидаги сиониссларни озод қилиш эди. Сионистик режимга кўра ҲАМОС ҳаракати қўлида 145 нафар сионист асир мавжуд. Исроил режими армияси матбуот котиби Даниэл Ҳангари ҳам урушининг асосий мақсади Ғазо бўлгасидаги асирларини тириклайин қайтариш эканини қўшимча қилди.

ҲАМОС қўлига тушган сионистларни озод қилиш учун ички босим ва жамоатчилик норозиликларига дуч келган Бинямин Нетаняҳу  сўнгги  ҳаракатларида баъзи асирларнинг оилаларини танлаб улар билан учрашди, бу эса янада норозиликларни авж олишига олиб келди.

Биянмин Нетаняҳу билан учрашиш мақсадида Ғазодани сиоинст маҳбуслар оилаларининнг атиги 15 нафарни танланиши бошқа асирларнинг яқинларини қаттиқ ғазаблантирди ва унга нисбатан жамоатчилик танқидларни оширди деб хабар қилмоқда сиоинсти крежим ОАВлари.

Айтиш керакки икки муаммо Бинямин Нетаняҳу кабинетининг уруш ўртасида ички бўлинишига сабаб бўлди. Биринчи  масала асирларни озод қилиш ва иккинчи эса урушни ҳеч қандай натижага эришмасдан давом этиш масала.

сионистик режим байроғи

 

Исроил режимининг 12-канали ҳам куни кеча тарқатган хабарида бу режим вазирлар маҳкамасининг Ғазо секоридаги уруш билан боғлиқ йиғилишида вазирлар маҳкамаси аъзолари ўртасида кескин таранглик пайдо бўлганини фош  қилди.

Мазкур ахборот канали шунингдек Ғазо урушида ҳеч қандай ютуқларга эришмаган сионисти крежим вазирлар маҳкамаси аъзолари ўртасида келишмовчиликлдарни келтириб чиқарганини маълум қилди.

Учрашувда бу режим армияси бош штаб бошлиғи ва ички хавфсизлик вазири Итмар Бен Говер ўртасида қонунбузарликларга йўл қўйган сионистларни четлаштириш борасида оғзаки тоттишув бўлди деб  маълум қилди бу канал.

Кеча сионистик режимнинг Ҳаарец газетаси ҳам Бинямин Нетаняҳу фақат урушни давом эттиришга интилмоқда. Гарчи бу унинг обру эътиборини янада пасайтирди деб ёзди.

Бу газета урушнинг давом этиши сионистларни янада хавотирга солганига  ҳаи мишора қилиб:  Исроил хавфли ҳақиқатга яқинлашмоқда. Агар ҳеч қандай ютуқ бўлмаса, Нетаняҳу кейинги босқичда ҳам кўп муаммоларга дуч келади  деб қўшимча қилди.

Сионистик режим жосуслик ташкилоти-Моссаднинг собиқ раиси Дани Ятом ҳам   Нетаняҳу Исроилга кўп юқотишлар келтирди ва уруш давом этар экан буни қишда давом этмоқда деб  таъкидлади.

Исрил режимнинг ТИВ раҳбари ва собиқ уруш вазири Авигдор Либерман ҳам бу режим бош вазири Бинямин Нетаняҳуга қилган оғзаки ҳужумларда  уруш Нетаняҳунинг ҳокимиятда қолиш учун қуролга айланган деб эслатди.

У шунингдек Нетаняҳунинг урушдан сиёсий фойдаланаётганига ҳам диққат бериб:   Нетаняҳунинг уруш кабинети қалтирайди ва нима қилишни билмайди. 1973 йил октябр ойи уруши бор -йўғи 19 кун давом этганди аммо ҳозирги уруш 74 кун дан бери тўхтатмаган  деб баён этди.