Сайид Разий Мўсавийнинг бир умрлик саъй-ҳаракатининг ажр-мукофоти шаҳидлик бўлди
(last modified Thu, 28 Dec 2023 10:22:11 GMT )
декабр 28, 2023 15:22 Asia/Tashkent
  • Сайид Разий Мўсавийнинг бир умрлик саъй-ҳаракатининг ажр-мукофоти шаҳидлик бўлди
    Сайид Разий Мўсавийнинг бир умрлик саъй-ҳаракатининг ажр-мукофоти шаҳидлик бўлди

Бугун Теҳрон шаҳрида Эрон Ислом республикасининг буюк халқи ва айрим расмийлари иштирокида, Сурияда сионистлар томонидан шаҳид қилинган генерал шаҳид Сайид Разий Мўсавийнинг пок жасадини жаноза ва дафн қилиш маросими бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 25 декабрь куни Сурия ҳудудларида қаршилик ўқини ҳимоя қилиш доирасида фаолият этувчи Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус кучлари маслаҳатчиларидан бири генерал Сайид Рази Мўсавий  сионистик режимнинг  кеча Дамашқ шаҳри чеккасидаги Зайнабия ҳудудига уюштирган ҳужумида шаҳид  бўлди.

Шаҳид Разий Суриядаги Эрон Ислом Инқилоби соқсчилар корпусининг Қудс кучлари эски маслаҳатчиларидан бири ҳамда Суриядаги қаршилик ўқини қўллаб-қувватлаш соҳасида фаол бўлган Қудс кучларининг собиқ қўмондони генерал Қосим Сулаймонийнинг дўсти ва ҳамроҳларидан эди.

Эрон Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шаҳид Мўсавий оиласига ҳамдардлик билдириб бу юқори мартабали шаҳиднинг жиҳоди учун миннатрдорчилик билдирар экан, Худо даргоҳидан бу азиз шаҳиднинг охирати учун энг яхши тилак ва дуолар айтдилар.

Ислом Инқилоби Раҳбари шаҳид Сайид Разий жаноза намозига имомлик қилдилар

 

У киши шунингдек шаҳид Сайид Разий Мўсавийнинг оиласи билан бўлган суҳбатда шаҳидлик Сайид Разийнинг бир умрлик саъй -ҳаракатининг ажр -мукофоти эди. Аллох таоло мартабасини баланд қилсин деб айтдилар.

Исломий қаршилик ўқи қўмондонларидан бири шаҳид Сайид Разий Мўсавий қарйиб 25 йил давомида бу соҳада рол ўйнаган ва қаршилик жабҳаси ёрдами штаб расии генерал Ҳусейн Палорак таъбири билан айтганда  шаҳид Ҳож Қосим Сулаймоний шаҳодатидан кейин  видолашувига сабрли чидаб, ҳардоим Ҳож Қосим шаҳидлигининг йиллиги арафасида шаҳид бўлишни орзу қиларди ва энди бу орзуси амалга ошди.

Ҳож Қосим ва Сайид Разий

 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 3 январида  Ироқ давлатининг расмий таклифига биноан Бағдодга сафар қилган Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жорий йилнинг аввалида Америка террорчи кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Айтиш керакки Исломий қаршилик қўмондонларининг террор этилиши сионистик режим ва АҚШнинг сўнги йилларда доимо кун тартибида бўлган асосий режаларидан биридир.

Шаҳид генерал Сайид Разий ва шаҳид генерал Ҳож Қосим Сулаймоинйнинг террор этилиши бу жиноий ҳаракатнинг яққол мисолларидан бири бўлиб душманларнинг минтақадаги кетма-кет мағлубиятидан ғазаб ва ҳафсали пир бўлганини ҳамд қаршилик фронти имкониятларини ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

Шаҳид генерал Сайид Разийнинг қаршилик кўрсатиш ўқини қўллаб-қувватлаш соҳасида тутган ўрнини билган босқинчи сионистик режим кўп йиллар давомида унга суиқасд уюштиршини режалаштирганди ва кўп марта суиқасд уюштиришга уринди аммо муваффақиятсизликка учраганди.

Эндиликда Ал-Ақсо тўфони амалиётининг муваффақияти ва мисли кўрилмаган операцияси ҳамда  сиоинстик режимнинг сўнгги 3 ойда кўрган муваффақиятсизликги ва оғир мағлубияти ва харажатлари ортидан бу режим  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ва қаршиилк фронти етакчиларидан бирига яна бир бор суиқасд уюштиришга уринди.

Маълумки Эрон Ислом республикаси ўзининг сиёсий ва ҳарбий қудрати, маслаҳат ва маънавий таъсири ва намунаси билан сионистик  режим ва  АҚШлик фитналарини барбод бўлишида ва террорчилар жумладан ИШИД террорчи гуруҳининг мағлубиятида инкор этиб бўлмас рол ўйнади ва минтақада қаршилик жабҳасини кучайтириш орқали Ғарбий Осиёдаги янги мувозанатда самарали бўлди.

Шу сабабли ҳам Қуддусни ишғол қилган босқинчи сионистик режим ва унинг асосий қўллаб-қувватловчиси АҚШ ҳам Эрон ва қаршилик фронтга зарба бериш мақсадида доими Ислом Инқилоби соқчилар гварадия қўмондонлари ва маслаҳатчиларини террор қилишга уриниб келшади.

Аммо шуни ҳам эсга тутиш лозимдирки, шаҳид генерал Сайид Разий Мўсавийни номардларча ва қўрқоқлик ва кўр-кўрона терор этилиши қаршилик фронтининг ирода ва кучини  камайтирмайди балки қаршиликнинг пок ва тўғри йўлини давом этишида қаршилик кучларини янада қатъийроқ қилади.

Бундан ташқари шаҳид генерал Ҳож Қосим Сулаймонийни АҚШ кучлари томонидан террор этилгани қаршиликни тўхтата олмади ва бошқа қўмондонлари ҳам АҚШ позицияларига кўпроқ ҳужумлар билан унинг ролини давом эттирдилар а Фаластин Сурия, Ливан ва Ямандаги қаршилик жабҳаси кундан кунга кучайиб бирлаша бошлаган.

Эрон президени Иброҳим Раисий шаҳид Сайид Разий Мўсавий шаҳид бўлгани муносабати билан сўзлаган нутқида, шубҳасиз бу ҳаракат минтақадаги зулмкор  ва ёвуз сионистик режимнинг ҳафсали пир бўлганлиги, ночорлиги ва ожизлигининг яна бир нишонаси бўлиб бу жиноятлари учун албатта товон тўлайди деб эълон қилди.