Шавкат Мирзиёев давлат масъулларини халқ билан муносабатларини янада мустаҳкамлашни таъкидлади
Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти, давлат масъулларини халқ билан алоқалари ва муносабатларини қуйи даражада эканлигини танқид қилиб, 2017 чи йилдан бошлаб, бу мамлакат шаҳар ҳокимлари, прокурорлари ва ҳуқуқ - тартибот масъулларини ўз фаолиятлари ва амаллари борасида халққа ҳисобот беришларини таъкидлаган.
Шавкат Мирзиёев бу мамлакат конституцияси куни 24 чи йиллигини нишонлаш маросимларида сзлаган нутқида давлат ташкилотлари ва муассасаларини халқ билан муносабатлари ва алоқаларини кучайтиришлари ва Ўзбекистон давлат масъулларини ўз фаолиятлари борасида ҳисобот беришлари ва жавоб беришларини таъкидлаганига қўшимча, бу мамлакат конституциясининг асосий мақсадини халқни кўптомонлама ва мукаммал манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлигини баён этди.
Шавкат Мирзиёев шунингдек, ўз ҳукумати ва давлатини стратегиясини халқ манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлигини айтиб, халқ билан ҳардоим мулоқотда бўлиш ва халқнинг ижтимоий ва иқтисодий хавотирланишлари ва муаммолари ва ҳатто армонлари ва орзуларидан огоҳ бўлиб уларга кўмаклаш зарурлигини ҳам эълон қилган.
Дарвоқи Ўзбекистон конституциясининг 24 чи йиллигини нишонлаш санаси Ўзбекистон жомеасининг янги сайланган президенти дастурлари ва назарга тутган программалари билан танишишлари учун муҳим фурсат ва имконият эди. Айни ҳолда халқ Мирзиёев ҳукукматнинг стратегиялари ва мақсадлари билан ҳам таниша олишди.
Мирзиёев сайловдаги фаолиятларини халқ билан бевосита танишиш ва уларни муаммолар ва мушкилотлари билан огоҳ бўлиш эканлигини таъкидлаган бўлсада, аммо у Ўзбекистон мустақиллигидан кеийн бу мамлакатда турли лавозимларда ишлаб келгани туфайли бу мамлакатнинг барча масалаларидан огоҳ бўлган шахсдир.
Шу сабабдан айрим сиёсий таҳлилчилар Мирзиёев фаолиятларини икки қисматдан иборат эканлигини таъкидлашмоқда. Биринчиси Ислом Каримов президентлиги даврасига бориб тақалади. Иккинчи эса уни ўзини президентликка эриша оланлиги давраси.
Кун.ўз сайтига кўра, Мирзиёев ушбу суҳатларида жумладан қуйидагича фикр билдирган: инсон манфаатларини таъминлаш учун эса аввало одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш керак.
Яқинда бўлиб ўтган сайловолди учрашувларида мен бир нарсага амин бўлдим. Биз кейинги пайтда одамлар билан мулоқот қилишни унутиб қўйдик. Уларнинг ичига кириб, очиқ ва самимий гаплашиш, дардини эшитиш бизнинг фаолиятимизда, афсуски, охирги ўринга тушиб қолди.
Ҳозирги вақтда одамлар давлат идораларидан нимани истаяпти? Бу ҳақда гапирганда, эътиборингизни муҳим бир масалага қаратмоқчиман.
Хабарингиз бор, шу йил 25 сентябрда Бош вазирнинг интернет тармоғида электрон қабулхонаси ташкил этилган эди. Ўтган даврда ушбу қабулхонага фуқароларимиздан 218 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг қарийб 59 фоизи ечимини топган бўлса, 41 фоизи кўриб чиқилмокда.
Очиқ айтишим керак, бу мурожаатлар таҳлилидан кўп нарса аён бўлди. Таъбир жоиз бўлса, улар ҳаётимизда мавжуд бўлган ўткир муаммоларга кўзимизни очиб берди.
Мана, одамлар нималар ҳақида мурожаат қилмоқда. Аввало, улар турли соҳалардаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, қонунга зид бўлган кўплаб идоравий йўриқномаларни бекор қилиш, ставкаси оптимал бўлган банк кредитлари ажратиш, тадбиркорлик бўйича ноқонуний текширишларга барҳам бериш ҳақида, ҳуқуқ-тартибот идораларининг фаолияти ҳақида мурожаат қилмоқда.
Шу билан бирга, аҳолимиздан уй-жой қурилиши, коммунал, транспорт ва савдо хизмати, энергия таъминотини, йўлларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича ҳам кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Кўриб турибсизки, азиз дўстлар, бу талабларнинг барчаси қонуний ва адолатли. Бу борада ортиқча изоҳнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман.
Лекин шу ўринда бир савол туғилади: мана шу мурожаатларда кўтарилган ҳаётий муаммоларни жойлардаги ҳокимлик ва идоралар, тегишли мутасаддилар ўз вақтида ҳал этиши зарур эмасмиди? Ҳолбуки, бу масалада алоҳида қонун, яъни, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинган. Лекин, минг афсуски, бу қонуннинг ижросини назорат қилиш ўз ҳолига ташлаб қўйилган.
Шу сабабли ана шу қонун талабларини бажармаётган раҳбар ва мансабдор шахсларни нафақат маъмурий, балки жиноий жавобгарликка тортиш зарур, деб ҳисоблайман.
Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак ва бу ҳақиқатни аввало барча бўғиндаги раҳбарлар яхши тушуниб олиши зарур.
Шу муносабат билан тадбиркорлик фаолияти ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш юзасидан яқинда қабул қилинган Фармон талабларига сўзсиз амал қилишни таъминлаш шарт. Нега деганда, халқ бой бўлса, давлат ҳам албатта бой ва қудратли бўлади.
Шу нуқтаи назардан қараганда, халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари тушунчалари ўзаро шунчалик боғланиб кетганки, уларни бир-биридан асло ажратиб бўлмайди.
Ана шу заруратдан келиб чиққан ҳолда, барча қонун ҳужжатларида халқ билан мулоқот тизими ҳақидаги нормаларни аниқ белгилаб қўйиш лозим, деб ҳисоблайман.
Ана шу фикр-мулоҳазаларнинг барчасини ҳисобга олиб, кириб келаётган 2017 йилни юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилишни таклиф этаман.