Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича дунёда 70-ўринни эгаллади
(last modified Thu, 28 Jul 2016 06:52:07 GMT )
июл 28, 2016 11:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича дунёда 70-ўринни эгаллади

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича дунёда 70-ўринни эгаллади

Ўзбекистон харид қобилияти паритетини ҳисобга олганда ялпи ички маҳсулот бўйича 2015 йил якунларига кўра дунёда 61-ўринни эгаллади, деб ёзади UzDaily Жаҳон банки тузган рейтингга таяниб. Рейтингга 188 та мамлакат кирди. Бу ҳақда дарё уз сайти хабар қилади.

Унга кўра, Ўзбекистон 187,668 миллиард доллар кўрсаткич билан харид қобилияти паритетини ҳисобга олганда ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича 61-ўринда жойлашди.

Жаҳон банки, шунингдек, ўтган йил натижаларига кўра ялпи ички маҳсулотга берилган баҳо асосида дунё мамлакатлари иқтисодиётлари ҳажми ҳақидаги маълумотларни ҳам эълон қилди.

Банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон ялпи ишки маҳсулоти 62,644 миллиард долларни ташкил этиб, дунёда 70-ўринни эгаллади. Ушбу рўйхатдан 195 та мамлакат ўрин олди.

Ялпи миллий маҳсулот 2015 йил якунларига кўра, аҳоли бошига 2,15 минг долларга тенг бўлди, бу 2014 йилдагидан 2,87 фоизга кўпроқ демакдир. Ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон 162-ўринда жойлашди.