Ўзбекистон БМТнинг Сурияда инсониятга қарши жиноятни суриштиришга оид резолюциясига овоз бермади
(last modified Thu, 22 Dec 2016 15:20:27 GMT )
декабр 22, 2016 20:20 Asia/Tashkent
  • БМТ Бош ассамблеяси
    БМТ Бош ассамблеяси

БМТ Бош ассамблеяси кўпчилик овоз билан Суриядаги ҳарбий жиноятларни исботлаш учун далиллар йиғадиган ва кейинчалик жавобгарларни аниқлаб уларни жавобгарликка тортиш мақсадида махсус механизм ишлаб чиқиш юзасидан резолюция қабул қилди.

Кун.ўз сайтига кўра, ушбу резолюцияни маъқуллаб 105 мамлакат овоз берган, 15 давлат резолюцияга қарши, яна 52 давлат вакиллари эса бетараф қолган. Ўзбекистон бу овоз беришда иштирок этмади.

Янги тузиладиган орган аввал тузилган Суриядаги жиноятларни тергов қилувчи мустақил комиссия билан ҳамкорлик қилади.

Резолюция лойиҳаси Лихтенштейн томонидан 58 давлат билан ҳамкорликда тайёрланган бўлиб, улар қаторида АҚШ, Франция, Британия, Италия, Германия, Туркия, Саудия Арабистони каби мамлакатлар бор.

Ёрлиқ