Ўзбекистон ўтган йил ичида
Хитой ва Ўзбекистон президентлари иштирокида Ангрен -Поп темир йўлини очилиши, Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 16 чи йиғилишини ўтказилиши, Ўзбекистон мустақиллиги 25 чи йиллигини нишонланиши, Ўзбекистон президентини вафотэтгани 2016 чи йилда Ўзбекистоннинг халқаро ва ичкарисида юз берган энг муҳим воқеалари жумласидандир.
2016 чи йили 23 чи 25 чи июнига қадар Саудий Арабистоннинг Жидда шаҳрида Ўзбекистон раислигида Исломий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларининг 39 чи йиғилиши бўлиб ўтди.
Бу йиғилиш қатнашувчилари Исломий ҳамкорлик ташкилоти чорчубасида турли ҳамкорликлари ва алоқалари жумладан транспорт, қишлоқ хўжалиги, туризм, сармоя киритиш, садво тижорат заминларидаги алоқаларини кўриб чиқдилар.
2016 чи йилнинг 23 апрелида Ашқобод келишув меморандуми номли " Марказий Осиё- Форс Кўрфази" транспорт ва юк ташиш коридорини йўлга қўйиш келишув меморандум ижро этила бошланди.
Бу келишув меморандумни 2011 чи йили апрель ойида Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ислом жумҳурияти, Уммон ва Қатар давлатлари имзолашганди.
2013 чи йили Қатар давлати ушбу лойҳадан чиқиш қарорига келди. 2014 чи йилнинг август ойида, Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ислом жумҳурияти ва Уммон ташқи ишлар вазирлари ушбу коридорни йўлга қўйишга оид келишув меморандумни ижро этиш учун келиша олишди. Ҳозиргача ушбу 4 мамлакат ушбу лоийҳага оид келишув меморандуми ратификация қилганлар.
Ушбу лойиҳага асосан Марказий Осиё мамлакатлари ва Форс Кўрфази портлари ва ундан кеийн Уммонгача энг ишончли юк ташиш ва транспорт коридори яратилиши кутилмоқда.
Мазкур келишув меморандум юк ташиш харажатларини камайтириш ва юкарни тез суръат билан етказиб бериш ҳамда лозим чора- тадбирларни ҳамоҳанглик билан кўриб чиқиш ва енгиллаштиришга кумаклашади.
Олдинроқ бу коридорнинг бир қисми Ўзбекистон , Туркманистон ва Эрон темир йўлларини боғлаши ва бошқа бир қисми Эронни Бандар Абос ва Чобаҳор портларидан Уммон портигача денгиз йўлларидан иборат бўлиши айтилганди.
2016 чи йили 22 июнь куни Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ»да «Ангрен–Поп» электрлаштирилган темир йўли ва мазкур улкан лойиҳа доирасида қурилган туннелнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин иштирок этди,
Ўзбекистон раҳбари мазкур ғоят улкан лойиҳанинг амалга оширилиши муҳим тарихий воқеа эканини, айниқса, қурилиш ишлари Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида тугаллангани унинг аҳамиятини янада оширганини алоҳида таъкидлади.
Тантанали маросим очилиши доирасида «Ўзэкспомарказ»даги тадбир иштирокчилари билан Қамчиқ довонида янги электрлаштирилган темир йўл тармоғининг ишга туширилиши муносабати билан йиғилган мутахассислар ўртасида тўғридан-тўғри телекўприк ўрнатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ангрен–Поп электрлаштирилган темир йўлида дастлабки ҳаракатланадиган битта электровоз ва тўртта йўловчи вагондан иборат «Ўзбекистон» поездининг «Қамчиқ» темир йўл туннелидан ўтишига рухсат берувчи светофорни ёқиш учун махсус тугмани босди.
Шундан сўнг China Railway Tunnel Group компанияси раиси Юй Баолин ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Очилбой Раматов биргаликда ушбу поездда туннель орқали шарқий портал томонга йўл олди.
Дастлабки поезд узунлиги 19,2 километрлик ер ости йўлини 16 дақиқаю 30 сонияда босиб ўтди. Тантанали маросим муносабати билан туннелнинг икки томонида йиғилган кўп сонли мутахассислар, темирйўлчилар, жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари ҳамда хорижлик меҳмонлар поезднинг ўтишини жуда катта қувонч ва шод-хуррамлик билан кутиб олди.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2016 чи йили 2 сентябр куни 78 ёшида Тошкент шаҳрида инсульт туфайли оламдан ўтди.
25 йил ичида биринчи маротаба ўзбек халқи Мустақиллик байрамини Президентсиз ва мушакбозликсиз нишонлади.Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2 сентябрь тонгида президент Ислом Каримовнинг "соғлиғи бирданига ёмонлашди" дея маълум қилган эди.
Ислом Каримовни 3 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида дафн этдилар.
2016-йилнинг 18-октябр куни Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси бўлиб ўтди.
Унда 50 дан ортиқ аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар ҳамда қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этдидар. Иштирокичлар барча ъазо мамлкталарни терроризмга қраши канлиги ва терроризмни ёвуз бир оқим ва инсониятга зид эканлигини таъкиадлаб ўтдилар.
4 декабр куни Ўзбекистонда Президент сайлови бўлиб ўтди. Барча сайлов участкалари сайловчилар учун эрталаб соат олтида очилди.
Ўзбекистондаги сиёсий партиялар олий органлари 30 сентябрдан 20 октябргача бўлган муддат ичида Марказий Сайлов Комиссияси қарори билан белгиланган режага мос равишда ўз номзодларини президентлик учун илгари сурди.
Ўзбекистон Президенти сайлови 4 декабр куни ўтказилди. Шавкат Мирзиёев учун сайловчиларнинг 88,61%и овоз берди.
Шу билан Шавкат Мирзиёев ўз рақибаларидан катта фарқ билан кўп овозларни касб этишга муваффақ бўлди ва Ўзбекистон президенти этиб сайланди.
Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев 24 декабрь, шанба куни ишчи ташриф билан Самарқандга йўл олди. Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари Самарқандда учрашиб ўзаро иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳамкорликларини янада кенгайтириш қарорига келдилар.
Томонлар шунингдек минтақадаги радикализм ва экстремизга қарши кураш олиб боришни таъкидлаб, бу заминда ўзаро ҳамкорилкларни янада кучяайтиришни эслатиб ўтдилар.