Абдулазиз Камилов Қувайт шайхи томонидан қабул қилинди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг энг самимий тилакларини Қувайт раҳбариятига етказди
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. 2017-йилнинг 8-феврал куни Қувайтга расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Қувайт Давлати Бош вазири шайх Жабер ал-Мубарак ал-Ҳамад ас-Сабаҳ томонидан қабул қилинди, деб хабар берган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг энг самимий тилакларини Қувайт раҳбариятига етказди", — дейилади хабарда.Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг, аввало савдо-иқтисодий, инвестицион соҳалардаги алоқаларнинг ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистон-Қувайт мулоқотини фаоллаштириш жараёни ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш ва унга узоқ муддатли тус бериш учун ҳақиқий имконият очади. Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа икки томонлама ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.