Афғонистонда Ўзбекистон исломий ҳаракати фаолиятидан хавотирланишлар кўпайган
Афғонистон миллий мажлисидаги Жузжон вилояти халқ намояндаси Абдусаттор Дарзобий бу мамлакат шимолида " Ўзбекистон исломий ҳаракати" номи билан машҳур бўлган террорчилик гуруҳнинг ҳузуридан хавотирланиш билдириб, ушбу такфирий гуруҳ бу вилоятда 80 террорчилик базасини жойлаштирган деб айтди.
Унга кўра, Ўзбекистон исломий ҳаракатининг собиқ етакчиси Тоҳир Йўлдошевнинг ўғли Афғонистон шимолида бу гуруҳ сафига янги жангариларни жалб этиш билан машғулдир.
Айтиш керакки Ўзбекистон исломий ҳаракати Покистоннинг Вазиристон шимолида фаолият этадиган Алқоида террорчилик гуруҳининг бўлинмаларидан биридир. ИШИД террорчилик гуруҳини ташкил этилганидан кейин бу террорчилик гуруҳ билан байъат қилди. Айни ҳолда ушбу террорчи гуруҳ аъзолари Сурия ва Ироқда ИШИД билан бир сафда урушмоқда.
Сурия ва Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳининг қаттиқ мағлубияти ортидан Ўзбекистон исломий ҳаракати ўз жангариларини бу мамлакатлар ҳудудларидан Афғонистонга қайтариш учун шароит муҳайё қилаётгани айтилади.
Экспертлар ҳам Марказий Осиё ва Қафқоз минтақаларида хавфсизлик чора- тадбирларни кучайтирилгани сабаб, ушбу террорчи гуруҳ ўз аъзоларини мазкур минтақалар хусусан Ўзбекистонга жўнатишга ожиз қолгани, бинобарин кучлари ва жангариларини нотинчликлар ва номуносиб хавфсизлик шароитга эга бўлган Афғонистонга чақириб олишни назарга тутганлигини таъкидлашмоқда.
Бунга қўшимча, Афғонистондаги сиёсий ва маҳаллий доираларнинг айтишларича, террорчилик гуруҳлар Покистон ҳудудлари орқали ўз жангарилари ва аъзоларини Афғонистонга жўнатишга уринмоқда. Зеро террористлар назоратисиз бўлган Покистоннинг айрим чегаралари орқали енгиллик билан Афғонистон ҳудудларига ўтишлари мумкин.
Афғонистондаги Бадахшон вилояти кенгаши раиси Ироқ ва Сурияда кетмакет мағлубиятга учраган террорчилик гуруҳлар, жумладан ИШИД террористлари Покистон ҳудудлари хусусан бу мамлакатнинг Кўталтўпхона ўтиш постидан ўз жангарилари ва террористларини Афғонистон ҳудудларига ўтказиб, Афғонистон шимол -шарқида жойлаштиришни мақсад қилган деб айтди.
Статистик маълумотларга кўра, Марказий Осиё республикаларидан бўлган юзлаб ёшлар, ИШИД террорчилик гуруҳи сафига қўшилиб, Сурия ва Ироққа борганлар. Бу масала эса Марказий Осиё республиклари давлатларининг хавотирланишига сабаб бўлган.
Зеро ИШИД террорчилик гуруҳига қўшилган Марказий Осиёнинг айрим ёшларини ўз ватанига қайтиб келишлари бу мамлакатлар учун жиддий таҳдид ҳисобланади. Шунингдек Марказий Осиё давлатлари террорчилик гуруҳга қўшилган шахсларни бу минтақага киришларини олдини олиш учун жиддий чора -тадбирлар кўриб чиқишмоқда. Айтиш жоиздиркки, АҚШ давлатини Афғонистонда олиб бораётган сиёсатлари дастурининг бошқа бир қисмида бу мамлакат орқали террористлар ва жангариларни Қафқоз ва Марказий Осиё ҳудудларига киришлари учун шароит ва имконият яратиб бериш масаласи ҳам жой олган. Айни шу масала Марказий Осиё давлатларини хавотирга солмоқда.
Бинобарин турли террористик гуруҳлар хусусан Ўзбекистон исломий ҳаракати Афғонистондаги айрим қуролланган гуруҳлар ва жангарилар билан ҳамкорликда Сурия ва Ироқда урушаётган ўз аъзоларини Афғонистонга чақириб олиб, уларни Маркзий Осиё ҳудудларига юборишга уринмоқда.
Минтақа масалалари бўйича сиёсий экспертлар эса ИШИД террорчилик гуруҳининг асосий мақсади Афғонистонда ўз нуфузини кучайтириш эмас, балки террористларни бошқа минтақага жўнатиш учун бу мамлакат ҳудудларидан коридор сифатида фойдаланишдир деган хулосалар қилишмоқда.
Бундан олдин Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳомид Карзай ҳам АҚШ давлати Афғонистон ҳудудлари орқали террористларни Марказий Осиёга йўл олишига имконият яратиб бериши билан бу минтақа ва Россияда нотинчликларни келтириб чиқаришга уринмоқда деб айтганди.
Яқинда ҳам Афғонистоннинг сиёсий партиялари раҳбарлари айрим арабий давлатлар ИШИД террористларини Афғонистон хусусан бу мамлакатнинг Зобул вилоятига боришлари харажатларини тўлашмоқда деб эълон этгандилар.
Бироқ Ўзбекистон исломий ҳаракати террорчилик гуруҳини ўз жангариларини Афғонистон ҳудудларида жойлаштириши, бу террорчилик гуруҳ ва бошқа қуролланган гуруҳнинг узоқ муддатли мақсадга эга бўлганидан далолат бермоқда. Айни шу масала Афғонистондаги нотинчликларни давом этиши ва бу нотинчликлар тўлқинини Марказий Осиё ва Қафқоз минтақаларига ҳам салбий таъсирини етказишидан хавотирларни кўпайтирмоқда.