Транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш Ўзбекистонни Евросиёнинг муҳим транспорт марказига айлантиради
Ўзбекистоннинг транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш мамлакатни Евросиёнинг муҳим транспорт марказига айлантиради. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев маълум қилди, деб хабар беради «Газета.uz».
Содиқ Сафоев Халқаро пресс-клубнинг Тошкентда бўлиб ўтган биринчи йиғилишида транзит ва транспорт оқимлари жуда фойдали маҳсулот эканлигини, Ўзбекистоннинг транзит соҳасидаги салоҳиятидан фойдаланиш валюта киримининг асосий манбаларидан бирига айланиши мумкинлигини таъкидлади. Сенаторнинг фикрича, ушбу соҳа мамлакатнинг иқтисодий, геостратегик ва геосиёсий аҳамиятини ошириб, уни муҳим транспорт марказига айлантиради.
Содиқ Сафоев йўлларнинг очилиши мулоқот, савдо, одамларнинг ўзаро ташрифларини амалга оширишдаги тўсиқларни олиб ташлаш эканлигини қайд этди. «‘Сунъий субъектив тўсиқларъдан халос бўлиш натижасида сўнгги уч ойнинг ўзидаёқ Қозоғистон билан савдо ҳажми қиймат кўрсаткичи бўйича 30 фоизга, моддий шаклда эса 40 фоизга ошди», — деди сенатор.
Сенатор ўз нутқи давомида Ўзбекистоннинг ушбу соҳада эришаётган сўнгги ютуқлари, хусусан, Хитой билан логистика марказларини очиш борасида олиб борилган музокаралар, Транскавказ йўналишидан фойдаланиш ва Руминиянинг Констанса портига чиқиш борасида Озарбайжон ва Грузияда ҳамкорлар билан бўлган учрашувлар, Президент Шавкат Мризиёевнинг Туркманистонга ташрифи доирасида «Туркманобод—Фароб» темир йўл ва автомобиль кўприкларининг очилиши аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Содиқ Сафоев, шунингдек, Ўзбекистонда транспорт соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш вақти келганини таъкидлади.
Айтиш керакки Марказий Осиё республикаларини қуруқликда жойлашганлиги ҳамда эркин сувлар билан чегарадош бўлмагани масаласи бу минтақа мамлакатларини муҳим транзит минтақага айланиши йўлига кўп муаммоларни вужудга келтирган. Буларга қарамасдан айрим мустақил таҳлилчилар ва доиралар Марказий Осиё жумҳуриятлари улар жумласидан Ўзбекистон мамлакати ҳам халқаро муҳим бир транзит коридорига айланиши имкониятига эгадир деб хулоса қилишмоқда.
Албатта ушбу масала бошқа айрим шарт-шароит ва имкониятларга ҳам эҳтиёж сезади. Масалан минтақа мамлакатларини хусусан Эрон билан алоқаларни кучайтиришига ҳам ишора қилиш мумкин. Ўтган йиллар ичида, Ўзбекистонни халқаро транзит марказига айланиши учун айрим шароитлар ҳам вужудга келган. Мисол учун Ўзбекистон давлати Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари каби эркин сувлар ва Форс Кўрфази ҳудудидаги мамлакатларга чиқиш учун Эрон ислом жумҳурияти билан темир йўл соҳасида алоқаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Эрон, Уммон, Қатар, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳудудлари орқали ўтадиган халқаро темир йўл коридорини йўлга қўйилиши Тошкент , Теҳрон ва бошқа минтақалар ўртасида транзит ҳамкорликларини янада кенгайишига сабаб бўлади.
Бу лойиҳани амлага оширилиши бевосита тарзда денгиз чегарага эга бўлмаган Ўзбекистон учун жуда аҳамиятлидир.
Айтиш керакки Эрон ва минтақа мамлакатлари ўртасидаги транзит ва темир йўл соҳасидаги ҳамкорликлари Европа ва Осиёни бир бирига боғловчи коридор ва йўналиш сифатида хизмат қилиб, катта аҳамиятга эга бўлади. Бундан одинроқ ҳам Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар ички йиғилишида ушбу масалани бир неча марта таъкидлашганди. Арманистоннинг собиқ бош вазири ўтган йилнинг март ойида бу ташкилот йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларни Эрон ислом жумҳурияти билан ўзаро ҳамкорликларини кенгайтириши ушбу ташкилот учун муҳим ва ўта манфаатли эканлигини айтганди.
Эрон ислом жумҳурияти ҳудудлари минтақада буюк ипак йўл халқаро йўналишининг энг муҳим ва асосий алоқа коридори эканлигига шубҳа йўқ. Марказий Осиё ва Қафқоз мамлакатлари, улар жумласидан Ўзбекистон ҳам ушбу йўналишда ижобий рол ўйнашини имкони бор.