Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳамкорликлар кенгаймоқда
(last modified Tue, 25 Jul 2017 08:52:07 GMT )
июл 25, 2017 13:52 Asia/Tashkent

Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси ушбу мамлакатнинг давлати Ўзбекистон ер-ҳудудларига кириш учун ҳеч қайси бир террористик гуруҳга ижозат бермайди деб таъкидлади.

Муҳаммад Ҳаниф Атмар Тошкентга қилган сафари чоғида ва ўзининг ўзбекистонлик касбдоши Мурод Атоев билан учрашганида терроризм билан қарши кўраш олиб бориш ҳамда гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш ва уюштирилган жиноятларнинг олдини олишни таъкидлади.

Ўзбекистон Афғонистон билан 137 км муштарак чегарага эгадир ва милодий 2001 йилдан кейин тажҳизотларни етказиб бериш жиҳатида хорижий кучлар учун боғловчи бир кўприк унвонида темир йўл орқали Хитойгача бўлган  минтақадаги бошқа мамлакатларни Афғонистон билан боғлаш ҳамда Афғонистоннинг электроэнергиясини таъминлашда Ўзбекистон муҳим рол уйнади.

Ўзбекистон сиёсатчилари икки мамлакат чегараларида террористларнинг фаолият олиб боришлари ва хавфсизлик масалаларини энг муҳим мавзў деб билишади.

Таҳлилчининг фикрига кўра, ИШИД террорчи гуруҳ каби террористик турли гуруҳлар Афғонистонда фаолият олиб боришади ва Ўзбекистнда ҳам Жумъа Намангоний ва Тоҳир Юлдош раҳбарлигида Ўзбекистон исломий ҳаракат ҳам фаолият олиб боришадиким, Афғонистон ер-ҳудудларига нуфуз топиш билан ўзлари учун куч тўплаш билан шуғулланишмоқда.

Афғонистон парламентининг Жузжон халқ намояндаси Абдусаттор Дарзобий куч жамлаш мақсади билан Ўзбекистон исломий ҳаракат раҳбари Тоҳир Юлдош уғлининг Афғонистон шимолида ҳузур топиши ҳақида хабар берди ва ушбу террористик гуруҳ Афғонистон шимолида 80-та таълим-тарбия бериш базасини ижод этган деб таъкидлади.

Мақсадли террорлар, умумий жойларда террористик ҳужум уюштириш, гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш ва инсонни уғирлаш Афғонистон ва Ўзбекистон чегараларининг икки томонида террористик гуруҳларнинг олиб бораётган сайъ-ҳаракатлари жумласидандир.

Бунга қўшимча, Марказий Осиё мамлакатларини хавотирга солаётган мавзў Афғонистоннинг шимоли орқали бу ҳавзага маданий, хавфсизлик ва ҳатто сиёсий нуфуз топиш учун Американинг олиб бораётган сайъ-ҳаракати саналади.       

Теҳроннинг сиёсий маласалар бўйича таҳлилчиси Марьям Сайфий бу ҳақда шундай фикр билдиради: “Минтақада Американинг иқтисодий ва сиёсий ҳузур топиши ва кескинликларни келтириб чиқаришини эътиборга олган ҳолда Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик баҳс-мунозараси огоҳлантирувчи ва хавотирланишга сабаб бўладиган мавзў ҳисобланади. Вашингтон хавфсизлик масалалари қаторида маданий ва иқтисодий йўл орқали Марказий Осиё мамлакатларида ўз нуфузини кенгайтириш учун сайъ-ҳаракат қилмоқда.”

Марказий Осиё ҳавзасида жойлашган минтақа мамлакатлари шундай хулосага келишганким, Афғонистоннинг шимол томонидан ушбу ҳавзага терроризмни транзит қилиш Нато ташкилоти ва Америка томонидан режалаштирилган ҳаракатдир. Шу сабабдан агарчи Америка милодий 2014 йилда Афғонистон давлати билан хавфсизлик шартномасини имзолаган бўлсада, аммо нафақат ушбу мамлакатнинг хавфсизлигини таъминлаш йўлида бирон бир сайъ-ҳаракат қилмайди, балки Россия Афғонистонда ИШИД террористик гуруҳи билан қарши кўрашмайди деб Американи айблайди.

Теҳроннинг Марказий Осиё ҳавзаси масалалари бўйича етакчи мутаҳассис доктор Муҳаммад Воизий “Америка ва Нато ташкилоти ўтган ун йилликлар давомида Марказий Осиё мамлакатларидаги шароит ўзгарганини билишади. Эндиликда ушбу ҳавзадаги айрим мамлакатлар билан Россиянинг алоқаси яхшиланган, ҳамда минтақадаги мамлакатларнинг ихтилофлари ҳам камайган ва Масква ушбу минтақада фаолроқ рол уйнамоқда. Шунинг учун Америка ва Нато ташкилоти ўз нуфузини янада кенгайтириш мақсадида янги стратегияларни ишлаб чиқармоқда,”-деб айтди.

Ҳар ҳолда Афғонистон давлатининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи Ҳаниф Атмарнинг Ўзбекистонга қилган сафари турли лойиҳалар, жумладан электроэнергияни етказиб беришни амалда татбиқ этиш учун муштарак чегараларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистон давлатини ишонтириш йўлида муҳим хатти-ҳаракат ҳисобланади.    

 

Ёрлиқ