Ўзбекистон делегацияси Остонада музокаралар ўтказди
(last modified Wed, 16 Aug 2017 05:01:06 GMT )
август 16, 2017 10:01 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг вазир ўринбосари Саидикрам Ниёзхўжаев бошчилигидаги делегацияси 15 августда Остонада музокаралар ўтказди

Кун.ўз сайтига кўра, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Ўзбекистон делегацияси Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Галимжан Койшибаев ва вазирликнинг масъул котиби Анарбек Карашев билан учрашув ўтказган.

Томонлар Ўзбекистон раҳбарияти топшириғи билан Остонада Ўзбекистон элчихонаси қурилиши билан боғлиқ долзарб масалаларни ҳамда элчихонанинг Олмаотадаги ҳозирги биносида бош консуллик очилишини муҳокама қилишди.

Бу мавзу, шунингдек, Қозоғистон инвестиция ва ривожланиш вазирлигининг қурилиш ва уй-коммунал хўжалиги ишлари қўмитаси, ички ишлар вазирлигининг миграция ишлари қўмитаси ва Остона ҳокимиятида муҳокама қилинган.  

Ёрлиқ