Ўзбекистон президенти Эрондаги портлаш муносабати билан Пезешкиёнга таъзия йўллади
апрел 27, 2025 15:19 Asia/Tashkent
-
Ўзбекистон президенти Эрондаги портлаш муносабати билан Пезешкиёнга таъзия йўллади
Шавкат Мирзиёев Эронда рўй берган портлаш муносабати билан президент Масъуд Пезешкиёнга таъзия мактуби йўллади.
Спутник сайтининг Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Бандар-Аббос шаҳридаги Шаҳид-Ражоий порти ҳудудида рўй берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Президент Масъуд Пезешкиёнга таъзия мактуби йўллади”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистон раҳбари вафот этганларнинг яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганлар тез фурсатда шифо топишини тилади..
Ёрлиқ