Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан ҳамкорликларини кенгайтиришдан асосий мақсади
Марказий Осиё республикалари ўртасида Ўзбекистон давлати Европа Иттифоқи билан ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш учун муносиброқ шароитга эга.
Шу сабабдан Россия давлати хусусан таҳлилчилари бу мамлакатда Украина тажрибаларини такрорланишидан қаттиқ хавотир билдираётгани айтилади.
Европа Иттифоқи махсус иқтисодий лойиҳалари доирасида Ўзбекистон билан ҳамкорликларининг янги стратегиясини ижро этишни кўзда тутган.
Ушбу стратегияларнинг эълон этилмаган мақсадларидан бири Ўзбекистон республикасини ЕвроОсиё иқтисодий ташкилотига аъзо бўлишини олдини олиш бўлиши мумкин.
Тахминан бир ой олдин Брюссел шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчигилигидаги Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги намояндаларидан иборат делегация " Ўзбекистон-Европа иттифоқи" кенгашининг 13 чи йиғилишида қатнашди.
Мазкур йиғилиш натижаларига эътибор бериб, томонлар бир қатор ҳужжатлар жумладан қишлоқ хўжалиги соҳаларига молиявий ёрдам бериш келушивига эришдилар.
Тошкент ва Брюссел шунингдек терроризм, диний экстремизм, гиёҳванд моддалар контрабандаси ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш олиб бориш каби мавзуларда узоқ муддатли, ҳамда ҳар икки томон учун манфаатли ҳамкорликларни кенгайтиришга тайёрлигини эълон қилишди.
Бундан ташқари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов , Европа Иттифоқи раиси бўлган Этстония ташқи ишлар вазири Стони Сон Миксер ва тижоратга оид Еварокомиссия бош идораси раиси Петрус Сормелис билан қўшма ҳамкорликларга тегишли протокол имзолади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловни Брюсселга ташрифи остонасида Стефано Мансервизи раислигидаги Европа намояндалар делегацияси, Европа Комиссиясининг халқаро ҳамкорликлар ва ривожланиш бўйича идораси бош директори ва Марказий Осиёдаги Европа Иттифоқи намояндаси Питер Бориян Тошкентда бўлди.
Ўтган июль ойининг аввалида Ўзбекистон Марказий банки раиси, молия вазири шунингдек ривожланиш ва қайта тиклаш жамғармаси раисидан ташкил топган Ўзбекистон делегацияси Вашингтондаги Халқаро валюта жамғармаси қароргоҳида бўлдилар.
Ушбу сафардан асосий мақсад бу республиканинг пул соҳасини эркинлаштириш эди.
Халқаро валюта жамғармаси директори Кристин Лагард Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида техника ёрдамлари ҳамда иқтисодий сиёсат жумладан пул тузумига тавсиялари билан Ўзбекистонни ҳимоя қилишини маълум қилди
Миллий валюта қийматини тушиши Ўзбекистонга Ислом Каримов ҳукуматидан меросга қолган муаммо ҳисобаланиди.
Иқтисодий инқироз даврасига иқтисод соҳасини мослаштииш ҳамда Ўзбекистоннинг сўм қийматини тартибга солиш каби янги шароит Ўзбекистон масъулларини халқ , иш ва фаолиятни камайиши, валюта камчилиги каби муамоларни келтириб чиқарадиган валюта қийматини ошишидан қутилишига имконият яратди.
Аммо ушбу сиёсат валюта нархини қора бозорида ошишига замин яратди.
Бундан ташқари хорижий инвесторларни Ўзбекистонга нисбатан таважжуҳини камайишига сабаб бўлди
Зеро барча фойдаларини Ўзбекистон Маркзий банки тайинлаган нарх асосида алмаштирилиши тўғри келади бу эса давромадидан бир қисмини қўлдан бой беришига сабаб бўлади.
Ўзбекистон давлат масъуллари мамлакатда сўмнинг бозордаги нархини эҳтиёт билан тайинлаб, валюта соҳасини эркинлаштиришнинг эҳтимоли бўлган манфий зарарини олдини олишни назарга тутишган.
Халқаро валюта жамғармаси бу республикага ёрдам кўрсатиши билан айни ҳолда бу мамлакатдаэкспертлар даражасида ўзи учун йўл очиб иқтисодий сиёсатларига нуфуз топиш ва Тошкент, Брюссел ва Вашингтон ўртасидаги иқтичодий- сиёсий ҳамкорликларни кучайтириш имкониятини пайдо қилишига кўз тикмоқда.
Умуман олганда Ғарб давлатлари Ўзбекистонга " Марказий Осиёнинг Украинаси" сифатида билади ва ва бу йўлда Бзежинский ғояларига пайравлик қилади.
Айтиш жоиздирки, " Буюк шоҳмот тахтаси" унвонли Бзежинскийнинг доктринаси асосида, Қозоғистон эмас балки Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ўта муҳим республика деб номланган. Бу масалада Ўзбекистонни Украинага ўхшаши бу мамлакатнинг минтақадаги геополитик роли ва вазияти ҳамда Россия манфаатлари учун унинг аҳамиятлигини кўрсатади.
Қозоғистон республикасининг аксича Ўзбекистон республикаси Евроосиё иқтисодий ташкилотига аъзо эмас ва айни шу масала унга эркин хорижий сиёсатни ижро этиш имкониятини беради.
Бинобарин Ғарб хусусан Европа Иттифоқининг асосий мақсади Ўзбекистонни Евроосиё иқтисодий ташкилотига аъзо бўлишини олдини олишга қаратилган.