Рустам Тўлаганов финалга чиқа олмади ва бронза медаль билан кифояланадиган бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i2371-Рустам_Тўлаганов_финалга_чиқа_олмади_ва_бронза_медаль_билан_кифояланадиган_бўлди
Рустам Тўлаганов финалга чиқа олмади ва бронза медаль билан кифояланадиган бўлди
(last modified 2018-08-22T13:17:14+00:00 )
август 14, 2016 07:35 Asia/Tashkent
  • Рустам Тўлаганов финалга чиқа олмади ва бронза медаль билан кифояланадиган бўлди

Рустам Тўлаганов финалга чиқа олмади ва бронза медаль билан кифояланадиган бўлди

Кеча Рио-Олимпиадасида бокснинг 91 килограммгача бўлган вазн тоифаларида ярим финал учрашувлари ўтказилди.

Унда Ўзбекистон вакили Рустам Тўлаганов россиялик Евгений Тищенкога қарши рингга чиқди ва ютқазди. Якуний натижа 0:3 (9:10, 9:10, 9:10).

Тўлаганов бронза медаль билан кифояланадиган бўлди.

Унинг бронзаси мамлакат делегацияси учун учинчиси бўлди. Бунга қадар дзюдочилардан Диёрбек Ўрозбоев ҳамда Ришод Собиров ҳам бронза медали билан тақдирланганди.

Ҳозирда терма жамоа 55-ўринда жойлашган. Битта олтин медаль Ўзбекистон терма жамоасини 30-поғонага олиб чиқади.