Мершаймер: Вашингтон Эрон билан урушда ҳеч бир мақсадига эриша олмади
-
Мершаймер: Вашингтон Эрон билан урушда ҳеч бир мақсадига эриша олмади
АҚШ сиёсий илмлар устози, Вашингтоннинг Эрон билан урушдаги ҳатти ҳаракатларини баҳолар экан, бу тӯқнашувни " фожеали мағлубият" деб билди ва деди: АҚШ нафақат ӯзининг стратегик мақсадларига эриша олмади, балки ҳарбий позитсияси, минтақавий коалитсиялари ва унинг иқтисодий манфаатлари ҳам жиддиқ хавф- хатарга дуч келди.
ИРНАга таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, АҚШ сиёсий илмлар устози, " сензурасиз" дастури билан суҳбатда, Эронга қарши уруш оқибатларига тӯхталиб, шундай фикр билдирди: АҚШ бу урушда қаттиқ мағлуб бӯлган ва амалиётлар аввалида назарга тутган ҳеч бир мақсадига ҳам эриша олмаган.
Мершаймер деди: Вашингтон урушни 4 мақсад билан бошлади :Эрон ҳукуматни ағдариш ва алмаштириш, уранни бой этишга бӯлган Эрон потенсиалини йӯқ қилиш, Теҳронни Яман Ансоруллоҳи, Ливан Ҳизбуллоҳи, ва Ҳамосни қӯллаб- қувватлашини тугатиш ва Эроннинг узоқ масофага учадиган ракетавий дамтурларини тӯхтатиш.Мерҳаймерга кӯра, АҚШ ушбу 4 мақсадини амалга ошира олмади.
АҚШлик ушбу сиёсий илмлар устози деди: минтақадаги АҚШ инфратузилмалари зарар кӯрган, Ғарбий Осиёдаги Вашингтон коалитсияси тармоқлари вайрон бӯлган ва Халқаро иқтисодиёт ҳам яқин келажакда жиддий инқирозга дуч келиши мумкин.Мешаймер сӯзлари якунида, таъкидладики, ҳозиргача АҚШни чиқиши учун ҳеч бир бошқа вариант таклиф қилинмаган ва шу боис, ҳозирги инқирозни ҳал этиш учун ҳарбий йӯл мавжуд эмас.