Рустам Тўлаганов финалга чиқа олмади ва бронза медаль билан кифояланадиган бўлди
август 14, 2016 07:35 Asia/Tashkent
Рустам Тўлаганов финалга чиқа олмади ва бронза медаль билан кифояланадиган бўлди
Кеча Рио-Олимпиадасида бокснинг 91 килограммгача бўлган вазн тоифаларида ярим финал учрашувлари ўтказилди.
Унда Ўзбекистон вакили Рустам Тўлаганов россиялик Евгений Тищенкога қарши рингга чиқди ва ютқазди. Якуний натижа 0:3 (9:10, 9:10, 9:10).
Тўлаганов бронза медаль билан кифояланадиган бўлди.
Унинг бронзаси мамлакат делегацияси учун учинчиси бўлди. Бунга қадар дзюдочилардан Диёрбек Ўрозбоев ҳамда Ришод Собиров ҳам бронза медали билан тақдирланганди.
Ҳозирда терма жамоа 55-ўринда жойлашган. Битта олтин медаль Ўзбекистон терма жамоасини 30-поғонага олиб чиқади.