«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Душанбе—Тошкент рейси чиптасини арзонлаштирди
(last modified Mon, 09 Oct 2017 12:00:06 GMT )
октябр 09, 2017 17:00 Asia/Tashkent
  • «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Душанбе—Тошкент рейси чиптасини арзонлаштирди
    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Душанбе—Тошкент рейси чиптасини арзонлаштирди

Тошкентга чипталар нархи 200 сомоний (20 доллардан кўпроқ)га пасайтирилишини эълон қилди, деб ёзади  «Kommersant.uz»

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг Тожикистондаги ваколатхонаси Душанбедан Тошкентга чипталар нархи 200 сомоний (20 доллардан кўпроқ)га пасайтирилишини эълон қилди, деб ёзади  «Kommersant.uz». Энди Тожикистондан Тошкентга парвоз 1034 сомоний (тахминан 100 доллар)га тушади.

«Йўловчилар оқимини кўпайтириш учун биз Тошкентга чипта нархини 1034 сомонийгача пасайтирдик», — дейишди Ўзбекистон авиакомпанияси ваколатхонасида.

Ҳар ҳафта авиакомпания Душанбедан Тошкентга 50—60 нафаргача йўловчи олиб кетади. Шу билан бирга, самолёт 150 кишини сиғдира олади.

 

Ёрлиқ