Хушхабар! Ўзбекистон Тожикистонга табиий газ етказиб беради
(last modified Tue, 07 Nov 2017 12:55:49 GMT )
ноябр 07, 2017 17:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Тожикистон
    Ўзбекистон Тожикистон

Тошкент ва Душанбе давларининг етакчи масъуллари Ўзбекистондан Тожикистонга табиий газ етказиб беришни қайта тиклаш борасида келиша олишди.

Форс ахборот  агентлиги хабарига кўра, икки мамлакатнинг тегишли идоралари ва масъуллари   Ўзбекистондан Тожикистонга табиий газ экспорт этишни қайта тиклаш масаласини муҳокама қилишган.

Ўзбекистон томони Тошкентда ўтказилган  икки мамлакат масъуллари ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичида   Тожикистонга етказиб бериладиган ҳар 1000 кубометр табиий газ нархини  150 доллар этиб белгиланишини маълум қилди.

"Тожиктрансгаз" ширкатининг бош бухгалтери Олимжон Раҳимов  ушбу хабарни тасдиқлаши билан  Тожикистон томони ўзбекистонлик касбдошлариимз томонидан белгилланган газ нархини қайта кўриб чиқиб  мамлакат ичкарисидаги саноат компаниялари ва корхоналарини қанча кубометр табиий газга эҳтиёжи борлигини ҳам маълум этади деб айтди.

У ўз сўзларида бу келишувнинг барча жиҳатларини кўриб чиққани ортидан Ўбекистон томонининг таклифига биноан, декабрь ойида Тошкентда мазкур ҳужжатни имзолаш имкони пайдо бўлади деб қўшимча қилди.

Айтиш керакки Ўзбекистон давлати 2012 чи йилнинг авалларидан бошлаб Россия ва Хитойга табиий газ экспортини оширганлигини баҳона қилиб Тожикистонга табиий газ етказиб беришни тўхтатганди.