Афғонистоннинг Жаузжан вилоятида ИД экстремистик ташкилотининг ўзбекистонлик қўмондони қўлга олинди
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Афғонистон хавфсизлик кучлари мамлакат шимолидаги Жаузжан вилоятида “Исломий давлат” экстремистик ташкилотининг дала қўмондонларидан бирини ҳибсга олди, Синьхуа хабарига асосан.
Жаузжан провинцияси полиция раҳбари Сайед Сарвар Хусайни хабарига кўра, ҳибсга олинган экстремистнинг номи Шерзод Анваров, келиб чиқиши Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятидан. Анваров бир гуруҳ ИДга мойил ўзбекистонлик жангариларни бошқариб турган. Шу вақтга қадар Анваров турли номлар остида яширинча яшаб келган.
Ўтган икки кун ичида Афғонистон ҳудудида ИД жангариларига қарши бир неча махсус операциялар бўлиб ўтди. Хусусан, 25 ноябрь куни АҚШ кучлари мамамлакат Шарқидаги Наҳангар провинциясида, учувчисиз аппарат ёрдамида 13 нафар жангарини йўқ қилди.