Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг истеъфоси хусусида
Ӯзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати идорасини 23йил давомида бошқарган генерал-полковник Рустам Иноятов ӯз вазифасидан истеъфо берди.
Бундан олдин Ӯзбекистон президенти Миллий Хавфсизлик хизматини қатъий танқид қилган эди. Шу сабабли Рустам Иноятовнинг истеъфоси кутилмаган ҳодиса эмасди.
2017 йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига "Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф этганди.
"Миллий хавфсизлик хизмати идоралари бугунги кунгача 26 йил аввал ҳукумат тасдиқлаган Низом асосида фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу Низомга чорак аср давомида тегилмаганлиги ва ҳар қандай оддий масала ҳам миллий хавфсизликка таҳдид деб баҳолаб келинганлиги ушбу идора ваколатларининг асоссиз кенгайиб кетишига сабаб бўлган. ",- деб таъкидлаган эди Мирзиёев.
ххххххххххххххх
Рустам Иноятов Ислом Каримов ҳукмронлиги пайтида давлат сиёсатининг мухолифлари ҳамда бошқача фикрлайдиган кишиларга қарши шиддатли кураш олиб бориб, инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига нишон бӯлган давлат мулозимларидан бирига айланганди.
Рустам Расулович Иноятов 1944 йилнинг 22 июнида Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида КГБ полковниги Расул Иноятов оиласида туғилган. 1968 йили Тошкент Давлат университетининг эрон филологияси факультетини тамомлаган. Армиядаги хизматдан кейин КГБда турли лавозимларда ишлаган. 1976 - 1981 йилларда Афғонистонда доимий резидент сифатида хизмат қилган.
Рустам Иноятов 1995 йил 27 июнидан буён Миллий хавфсизлик хизмати раиси бўлиб келган.
Ӯзбекистонда Миллий Хавфсизлик Хизматини ислоҳ қилиш бу мамлакат ҳукуматидаги қудрат жангига тегишли бӯлгани учун таҳлилчилар ҳукуматдаги сӯнгги ӯзгаришларни Тошкентнинг қудрат тизимини ислоҳ қилиши сифатида талқин қилишмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бӯйича ҳамкорликлар халқаро ташкилотининг директори Брижит Дюфур бу масалани шундай шарҳлаган: Ӯзбекистон президенти мамлакат миллий Хавфсизлик хизмати идорасини ислоҳ қилиш ниятида эканлигини эълон қилган. Аммо президентнинг бу ҳақдаги иродаси жиддий эканлигига туҳматлар билан қамалган инсонларнинг озодликка чиқарилиши ва оммавий ахборот воситаларининг қӯрқув-таҳликасиз фаолият юритишини кӯрганимиздагини ишониш мумкин".
хххххххххххххххх
Ӯзбекистон президенти бундан олдин ҳам ҳокимиятнинг юқори поғоналарида ӯзининг жиддий рақибларидан бирини қудратдан четлатган эди.
Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг май ойида мамлакат бош вазирининг ӯринбосари ва Молия вазири Рустам Азимовни мансабидан бӯшатган эди.
Шавкат Мирзиёев ва Рустам Азимов ӯртасидаги ихтилофлар Ислом Каримов ҳукмронлиги замонидан буён давом этиб келарди. 2016 йилда ҳам Бош вазирнинг ӯринбосари Рустам Азимов номаълум сабабларга кӯра мамлакат Миллий Хавфсизлик Хизмати кучлари томонидан қӯлга олинган эди.
Рустам Азимов 2000 йилдан буён Ӯзбекистон Бош вазирининг ӯринбосари ва Молия вазири лавозимида ишлаб келган.
Ӯзбекистонда қудрат асосан мансабдан кӯра шахсиятларга қараб белгиланган. Мисол учун Каримов даврида қудрат президент, Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси ва Бош вазир ӯринбосари ҳамда Молия вазири қӯлида эди. Қудратни қӯлида ушлаб турган бу уч нафар Ӯзбекистон иқтисодиётидан манфаатдор эдилар. Шу сабабли қудратни қӯлида ушлаб турганларни синдириш Ӯзбекистон президентининг қудратни ягона қӯлда сақлаб туришга қилинган ҳаракатлари сифатида ҳам талқин қилиш мумкин.