Мирзиёевнинг  Тожикистонга ташрифи вақтида чегара бўйича келишув имзоланади
(last modified Fri, 02 Mar 2018 15:40:19 GMT )
март 02, 2018 20:40 Asia/Tashkent
  • Мирзиёевнинг  Тожикистонга ташрифи вақтида чегара бўйича келишув имзоланади

 24 февраль – 1 март кунлари Тошкент шаҳрида Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.  

Шу йилнинг 24 февраль куни Фарғона шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси қўшма мажлиси Баённомаси ижроси доирасида ишчи гуруҳлари томонидан Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги шартнома лойиҳасига иловалар тайёрланди.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга бўлажак давлат ташрифи давомида имзоланиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон президенти 9-10 март кунларида қўшни республикага ташрифни амалга оширади.

 

Ёрлиқ