Июндан Тошкент-Нью-Йорк йўналиши учун авиабилетлар арзонлашади
(last modified Wed, 30 May 2018 04:29:02 GMT )
май 30, 2018 09:29 Asia/Tashkent
  • Тошкент-Нью-Йорк йўналиши
    Тошкент-Нью-Йорк йўналиши

ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 3 июндан 8 сентябрга қадар Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича эконом класс учун минимал тарифларни пасайтиради. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, бир томонга парвоз қилиш нархи 430 EUR (4 037 924 сўм), бориш-қайтиш 829 EUR (7 788 863 сўм)ни ташкил этади.

Авиачипталар учун тўлов сотиб олинаётган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича сўмда амалга оширилади.