Тест синовлари: 11927 абитуриент келмади, 887 нафари синовлардан четлатилди
Ўзбекистонда олий ўқув юртларига қабул қилиш бўйича ўтказилаётан тест синовларининг биринчи ҳафтасида 405 минг 736 нафар абитуриент иштирок этди, 11927 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 887 нафар абитуриент, уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгалар ўрнига киришга уринганлиги, бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга, бошқа абитуриентга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
Тест синовларининг дастлабки натижалари Давлат тест марказининг dtm.uzсайтида эълон қилинди.
Бу йил тест имтиҳонлари бир кунда эмас, 15 кун давомида ўтказилади.
600 мингдан зиёд абитуринт олий ўқув юртларига кириш учун ҳужжат топширган.
Жорий йилда мамлакатдаги олий ўқув юртлари 60 мингга яқин талабаларни қабул қилади.