Ўзбекистонда яна бир медаль. Магомед Ибрагимовнинг рақиби баҳсни якунлай олмади
август 20, 2018 09:48 Asia/Tashkent
Ўзбекистон эркин кураш жамоаси Осиё ўйинларида делегация ҳисобига учинчи медални олиб берди.
Куну.уз сайтига кўра, 97 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Магомед Ибрагимов бронза медаль учун баҳсда япониялик Такеши Ямагучини мағлубиятга учратди.
Баҳснинг биринчи раунди Ўзбекистон вакилининг тўлиқ устунлигида ўтди - 6:0. Иккинчи раундда эса япониялик спортчи жиддий жароҳат олди ва баҳсни давом эттира олмади.
Натижада, Ибрагимовга техник ғалаба ёзилди ҳамда у Ўзбекистон ҳисобига яна битта бронза медаль олиб келди.