Гулнора Каримова ўз отасининг дафн маросимларида қатнашмади
сентябр 03, 2016 16:16 Asia/Tashkent
Хабарларга кўра, вафот этган Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг жаноза маросимларида унинг тўнғич қизи Гулнора Каримова қатнашмади.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Ўзбекистон телерадиокомпанияси томонидан Ислом Каримов билан видолашувдан олинган видеотасвирларда Каримов тобути олдида унинг турмуш ўртоғи, Татяна Каримова, унинг кичик қизи Лола Каримова мушоҳада этилади аммо уй қамоғида бўлганлиги ва президентлик номзодларидан бири деб айтилаётнан Гулнора Каримова умуман кўринмайди.
Ўзбекистон байроғи билан ёпилган Ислом Каримовнинг тобути самолёт билан Тошкентдан Самарқандга олиб келинди. Ислом Каримовнинг дафн этиш маросимларида бир қатор мамлакатлар раҳбарлари қатнашдилар.
Ёрлиқ