Франциялик шифокорлар ўзбекистонлик болаларда мураккаб юрак операцияларини бажарди
(last modified Sun, 14 Oct 2018 13:44:21 GMT )
октябр 14, 2018 18:44 Asia/Tashkent
  • Франциялик шифокорлар
    Франциялик шифокорлар

Франциядан келган шифокорлар «Sen yolg‘iz emassan» фонди кўмаги билан 7 нафар ўзбекистонлик болаларда мураккаб юрак операцияларини бажарди.

«Sen yolg‘iz emassan» фонди кўмаги билан шу ҳафта бир гуруҳ француз шифокорлари Тошкентга келди.

Ушбу хайрия акция доирасида кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларида жарроҳлик операциялари ўтказилиб, тиббий кўрик амалга оширилмоқда.

Мазкур миссия доирасида 7 нафар болада мураккаб юрак операциялари бажарилди, яқин кунлар ичида яна 5 та операция ўтказилиши кутилмоқда.