Ўзбекистон спортчиларининг III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларидаги медаллари сони 10 тага етди
(last modified Mon, 15 Oct 2018 13:40:37 GMT )
октябр 15, 2018 18:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон спортчилари
    Ўзбекистон спортчилари

Буэнос-Айрес да бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги III ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчилари яна бир нечта медалларни қўлга киритдилар.

Дарё.уз сайтига кўра, оғир атлетика бўйича -63 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Кумуш Файзуллаева олтин медалга эга чиқди. 

+63 кг вазн тоифасида Долера Давронова даст кўтаришда 92 кг, силтаб кўтаришда эса 125 кг, умумий ҳисобда 217 кг натижа кўрсатиб, бронза медалига эга чиқди.

Қизлар ўртасидаги байдарка ва каноэда эшкак эшиш баҳсларида Гулбаҳор Файзиева яккама-якка баҳсларда финалга чиқиб, ҳал қилувчи баҳсда венгриялик спортчидан устун келди ва олтин медалга эга чиқди.

Спорт курашлари баҳсида -49 кг вазн тоифасида Шоҳида Аҳмедова финалга чиқиб, ҳал қилувчи жангда швециялик рақибасига мағлуб бўлиб, кумуш медаль билан кифояланди.

Эркин кураш бўйича -48 кг вазн тоифасида Умиджон Жалолов финалда грузиялик Гиорги Гегелашвилини мағлуб этди ва олтин медаль соҳиби бўлди.

-80 кг вазн тоифасида Муҳаммадрасул Раҳимов бронза учун кечган жангда канадалик спортчидан устун келди. Шу тариқа Олимпия ўйинларидаги байроқдор спортчи ҳам медаль соҳибига айланди.

Ёрлиқ