Ўзбекистоннинг ташқи қарзи эълон қилинди
(last modified Mon, 15 Oct 2018 14:47:49 GMT )
октябр 15, 2018 19:47 Asia/Tashkent
  • ташқи қарзи
    ташқи қарзи

1 июль ҳолатига Ўзбекистон умумий ташқи қарзининг ҳажми 15,8 млрд долларни ташкил этди.

Ўзбекистон Марказий банкига кўра, 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон умумий ташқи қарзининг ҳажми 2018 йилнинг боши билан таққослаганда бироз 0,02% га ёки 3,4 млн долларга кўпайган ҳолда, 15,8 млрд долларни ташкил этди.

I ярим йиллиги учун қарздорликнинг ўсиши давлат секторига тўғри келмоқда (479 млн. долл.), шу билан бирга хусусий секторнинг қарздорлиги 476 млн. долларга камайди. Шундай қилиб, давлат ташқи қарзи давлат лойиҳаларини молиялаштириш учун янги қарз олишларни жалб қилиш ҳисобига ўсиш тенденциясини сақлаб қолди.

2018 йилнинг I ярим йиллигида хусусий сектор томонидан жами 298,6 млн. доллар миқдордаги ташқи қарз жалб қилинди. Қарзни жалб қилиш асосан банклар – 176,6 млн. долл., улардан 110,6 млн. долл. – давлат улуши бўлган банклар, 24,3 млн. долл. – тўқимачилик соҳаси корхоналари ва 63,9 млн. долл. – иқтисодиётнинг бошқа секторлари корхоналарига тўғри келади.