4 яшар ўғлининг ўлимига сабабчи бўлган ўзбекистонлик қамоққа олинди
(last modified Tue, 30 Oct 2018 12:41:24 GMT )
октябр 30, 2018 17:41 Asia/Tashkent
  • ўзбекистонлик қамоққа олинди
    ўзбекистонлик қамоққа олинди

Челябинск вилоят суди ўғлининг ўлимига сабабчи бўлган ўзбекистонликни 19 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Ўзбекистонлик Баҳром Дадахонов ўтган йил йил 19 март куни бирга яшовчи аёли билан можародан сўнг ўзини ва оиласини ўлдирмоқчи бўлганади. Ўзи ва аёлига, шунингдек, уйнинг ярми ва мебелга бензин сепиб, ўт қўяди.

Юзага келган ёнғин туфайли Дадаханов ва аёл уйдан қочиб чиқиб, кийимларига илашган оловни ўчиради. Уларнинг 4 яшар ўғли эса аланга қоплаган уйдан чиқа олмай, ис газидан заҳарланиб ўлади.

Тергов давомида айбланувчи уйга номаълум шахслар ўт қўйганини даъво қилган ва аёлини ҳам шундай кўрсатма беришга ундагани таъкидланмоқда.

Ёрлиқ