Ислом Каримовдан кейин Эрон ва Ӯзбекистон муносабатларининг истиқболлари
Кузатувчиларнинг аксарияти Ӯзбекистон Ислом Каримов идеологияси таъсирида бугунги ҳолатга тушган, деган ақидадалар.
Бугунги ҳолат деганда уларбу мамлакатнинг Марказий Осиёдаги қӯшнилари, шунингдек Ғарбий Осиё мамлакатлари билан муносабатда ёпиқ эшиклар сиёсатини илгари суришини назарда тутишади. Улар Ӯзбекистон исломий идеологиянинг нуфуз пайдо қилмаслиги учун бу сиёсатни танлаганини таъкидлашади.
Аслида бу мамлакат бир томондан америка-исроил лоббиси, иккинчи томондан Кремл ва Пекиннинг иқтисодий сиёсатлари назорати остида бӯлиб, хорижий қудратлар мувозанати унинг ташқи сиёсатини шакллантиради.
Ислом Каримовдан сӯнг Ӯзбекистон сиёсий элитаси худди чорак асрлик мустақиллик давридаги каби Марказий Осиёда ӯз мамлакатларининг юксак мавқеини сақлаб қолишга ҳамда Вашингтон, Москва, Пекин ва сиёсат майдонинининг бошқа ӯйинчилари билан оралиқ масофани сақлаб қолишга ҳаракат қилишади.
Мустақиллик йилларида Ӯзбекистон Эрон исломий жумҳурияти билан ҳеч қачон қизғин муносабатда бӯлмаган. Бунинг сабаблари бир томондан америкалик сионист лоббилар босими бӯлса, иккинчи томондан ӯзбек сиёсатчиларининг исломий давлатнинг маданий, диний ва бошқа жабҳалардаги нуфузидан ҳавотирланишларидир.
Ҳар икки мамлакатда сиёсий тузум фарқли бӯлиб, Ӯзбекистон давлати йигирма йил давомида Эроннинг барча ниятларига шубҳа ва бадбинлик билан қарагани сабабли икки мамлакат ӯртасидаги муносабатлар яхши ривожланмади. Тошкент доимий равишда исломий гуруҳлар ва сиёсий партияларнинг фаолиятидан хавотирланар ҳамда минтақа ва Ӯзбекистонда Эрон нуфузининг орта бориши янги бошоғриқлар келтириб чиқаради, деб ӯйларди.
Маълумки, Ӯзбекистон йиллар давоми ӯзининг ён қӯшниси Тожикистон билан сув масаласида баҳслашиб келади. Эроннинг Тожикистон билан яхши алоқалари ва ҳатто Сув Элекр стансиялари қуришдаги ҳамкорликлари Ӯзбекистоннинг ғашини келтиради. Шу сабабли у Эроннинг минтақада нуфуз пайдо қилишини ӯз манфаатига қарши деб билар ҳамда бу нуфузни турли йӯллар билан камайтиришга ҳаракат қиларди. Бу нарса бир томондан минтақада Ӯзбекистон нуфузининг кенгайишига сабаб бӯлса, иккинчи томондан бу мамлакатнинг Москва ва Вашингтон билан муносабатларини янада мустаҳкамлайди. Зеро, бу икки қудратли мамлакат Марказий Осиё минтақасида Эрон нуфузининг ортиб бораётганидан таҳликадалар.
Аслида Эрон ва Ӯзбекистонни маданий, тарихий ва диний ҳамда минтақавий муносабатлар чамбарчас боғлаб туради. Хорижий қудратлар дахолат қилмаса, бу икки мамлакат ӯз муносабатларини юксак даражаларга етказишлари, мавжуд захиралардан унумли фойдаланиб, муаммоларни бартараф этишлари мумкин.
Каримовдан кейинги даврда Эрон Ӯзбекистон билан мавжуд иқтисодий алоқаларини ривожлантириши мумкин. Бунинг учун ҳар икки мамлакатда зарур бӯлган асосий заминалар мавжуддир.