Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Эрон терма жамоасини мағлуб этдилар
(last modified Sun, 02 Dec 2018 12:13:14 GMT )
декабр 02, 2018 17:13 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик ёш шахматчилар
    Ўзбекистонлик ёш шахматчилар

Туркиянинг Конья шаҳрида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича Бутунжаҳон олимпиадасида ўзбекистонлик ёш иқтидор эгалари Эрон терма жамоасини 2,5 – 1,5 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Кун.уз сайтига кўра,Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров ва Шамсиддин Воҳидов дуранг қайд этган бўлса, Нодирбек Ёқуббоев иккинчи доскада ғалабага эришди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси ўсмирлар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ҳиндистон ва Украинани мағлубиятга учратишганди.