Ўзбекистонда «Транзит операцияси»ни амалга оширган шахсдан 1 млрд сўм ундирилди
Хитойдан Туркманистонга йўл олган юк автотранспорт воситаси транзит тарзида ўтиш учун Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Яллама» чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга кириб келади.
Дарё сайтига кўра,мазкур автотранспорт юкхонасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 1 миллиард сўмдан ортиқ 13 номдаги халқ истеъмоли товарлари ортилган бўлиб, транспорт воситаси «Яллама» чегара-божхона пости ходимлари томонидан белгиланган тартибда Бухоро вилояти божхона бошқармасининг «Олот» чегара-божхона постига йўналтирилади.
Бухорога йўл олган авторанспорт воситасини бошқараётган қўшни давлат фуқароси Б.К. кутилмаганда тўғри йўл қолиб, Самарқанд туманидаги маҳаллага йўл олади. Бу ерда эса уни фуқаро С.Ю. кутаётган эди.
Жиноий режага биноан фуқаро С.Ю. ва бошқалар ўзаро тил бириктирган ҳолда паррандачилик цехларидан бирида автотранспорт воситасидан пломбларни бузган ҳолда юкхонадаги товарларни ўзбошимчалик билан туширади.
Ўрнига божхона тўловлари халқ истеъмол товарларига нисбатан паст бўлган бошқа товарларни ортишади.
Шу тариқа юклари алмаштириб қўйилган автотранспорт воситаси қўшни давлатга чиқиб кетиш учун «Олот» чегара божхона постига етиб борганида, жиноий гуруҳнинг қилмишларига чек қўйилди.