Энди ГАИ ходими машинангизни кӯнгилхушлик учун тӯхтатолмайди
(last modified Tue, 04 Dec 2018 14:17:19 GMT )
декабр 04, 2018 19:17 Asia/Tashkent
  • Энди ГАИ ходими машинангизни кӯнгилхушлик учун тӯхтатолмайди

ЙПХ ходимига ўз хизмат вазифаларини яширин усулда олиб бориш тақиқланди.

Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ:

-  транспорт тўхтатилганда ҳайдовчи ЙПХ ходими тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлигини тасдиқловчи дислокациянинг кўчирмаси билан танишиши мумкин;

- ЙПХ ходими томонидан ўзининг дислокациясидан ташқарида расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди;

- ЙПХ ходими транспортни ва юкларни кўздан кечириш, транспортни таъқиб қилиш ёки кузатиш ҳуқуқига эга. Бунда йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳаракатлар содир этилмаслиги лозим;

- ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини белгиланган эпикировкада ошкора усулда амалга оширади ҳамда хизматни яширин олиб бориш тақиқланади.

 

Ёрлиқ