Туркия сионистик режимни Эронга қарши ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди
-
Туркия сионистик режимни Эронга қарши ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди
Туркия ТИВ раҳбари сионистик режимни бу режмимнинг Эрнга қарши ҳар қандай ҳаракатларининг хавфли оқибатларидан огоҳлантирди.
Туркия ТИВ раҳбари Ҳокон Фидон кеча Ҳуррият газетаси билан суҳбатида ишғолчи сионистик режими бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг жанговар ёндашуви ва АҚШ сайловларидан кейин Эрон ядровий иншоотларига қарши ҳар қандай эҳтимолий ҳаракатлардан огоҳлантириб бундай ҳаракат содир бўлган тақдирда урушнинг бошқа мамлакатларга тарқалиши хавфи мавжуд деб изоҳлади.
Порс тудей сайтига кўра, Туркия ТИВ раҳбари Ғазо уруши хусусида ҳам гапириб,Исроил режимининг асосий мақсади Ғазо секторида яшовчи фаластинликарни Мисрга, Ғарбий соҳилда яшовчи фаластинликларни эса Иорданияга мажбуран кўчиришдир бу эса минтақада тартибсизликнинг кучайишига олиб келади деб эслатди.
Нетаянҳунинг Фаластин қаршилик ҳаракати билан ўтган йили музокараларда муваффақиятсизликка учраганига ишора қилган Фидон, сионистик режим музокаралар имкониятидан ҳарбий мақсадларни амалга оширишда вақт сарфлаш учун фойдаланади деб маълум қилди.
Исроил режими ва ҲАМОС ҳаракати ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда айрим муваффақиятга эришилганини айтган Фидон, музокаралардаг Фаластин қаршиликарнинг мақсади бу режимнинг жиноятларини ҳамиша тўхтатиш эди қўшимча қилди.
Эрон ҳам сионистик режимнинг ҳар қандай душманона ҳаракатларига эзувчи ва синдирувчи жавоб беришини эълон қилган.