Маст ӯғил онасини уриб ӯлдирди
декабр 13, 2018 10:40 Asia/Tashkent
Sputnikка кӯра Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида яшовчи фуқаро маст ҳолда уйида бирга яшаган онасини бош ва юз қисмларига уриб-тепиб жароҳат етказган, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.
“Натижада К.А. касалхонага ётқизилган ҳамда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 10 декабрь куни шу ерда вафот этган”, - дейилган хабарда.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.