Абдулла Арипов: Ички ишлар ходимлари сафида аёллар кўпайса, коррупция ҳолатлари ҳам камаяди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i41413-Абдулла_Арипов_Ички_ишлар_ходимлари_сафида_аёллар_кўпайса_коррупция_ҳолатлари_ҳам_камаяди
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 22 декабрь, шанба куни Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси биносида бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам сўзга чиқди, дея хабар бермоқда «Xabar.uz».
(last modified 2018-12-23T11:43:47+00:00 )
декабр 23, 2018 16:43 Asia/Tashkent
  • Абдулла Арипов: Ички ишлар ходимлари сафида аёллар кўпайса, коррупция ҳолатлари ҳам камаяди
    Абдулла Арипов: Ички ишлар ходимлари сафида аёллар кўпайса, коррупция ҳолатлари ҳам камаяди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 22 декабрь, шанба куни Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси биносида бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам сўзга чиқди, дея хабар бермоқда «Xabar.uz».

Бош вазир Ички ишлар академиясида қизлар учун қабул квотасини оширишни таклиф қилган.

«Кечирасизлар-у, қайси мантиққа асосланиб Ички ишлар академиясига қизларни қабул қилишга 5 фоизлик квота қўйилган? Бор-йўғи 45 нафар қиз ўтаркан. Президент аёл психологларни кўпайтириш юзасидан топшириқ берди. Вояга етмаганлар билан эркак инспектор яхши ишлай оладими? Йўқ. У билан фақат аёл инспектор яхши ишлаши, қалбига йўл топиши мумкин», — деди Абдулла Арипов.

Бош вазирнинг таъкидлашича, бу масала юзасидан Президентга таклиф киритилади. Ҳукумат раҳбарининг қўшимча қилишича, ички ишлар ходимлари сафида аёллар кўпайса, коррупция ҳолатлари ҳам камаяди.

Эслатиб ўтамиз, қўмитанинг ушбу ҳисобот-сайлов конференциясида Танзила Норбоева кейинги беш йил муддатга Хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб қайта сайланган.