Россиядаги муштлашувда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
(last modified Mon, 18 Feb 2019 05:41:59 GMT )
феврал 18, 2019 10:41 Asia/Tashkent
  • Россиядаги муштлашувда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Москвада Жануби-Шарқида 10 нафар Ўзбекистон фуқаролари иштирокида бўлиб ўтган муштлашувда 2 киши қурбон бўлди

Хабарда айтилишига кўра, 17 феврал куни Волгоград проспектида жойлашган биноларнинг бири олдида муштлашув содир бўлган. Унда 1989 йилда туғилган фуқаро ҳалок бўлган, иккинчи фуқаро эса - касалхонада вафот этган.

Терговчилар аниқлашига кўра, муштлашув автомобил ювиш шахобчаси ишчилари орасида олдин содир бўлган можаро ва маиший жанжал туфайли келиб чиққан.

Ушбу жиноят юзасида Россия ЖКнинг 111 моддасининг 4 банди бўйича – “Инсон танасига атайлаб оғир жароҳат етказиш оқибатида одам ўлдириш” - жиноят иш қўзғатилди, - деди Россия Тергов қўмитасининг Москва шаҳар бўлими ходими Юлия Иванова.